“Вест Хэм” бош мураббийи Славен Билич АПЛ навбатдаги тури “Челси”га қарши ўтадиган учрашув олдидан рақиб жамоа устози Жозе Моуриньонинг салоҳиятига юқори баҳо берди.
“Жозе энг яхши мураббий деб бемалол айтиш мумкин. У фаолияти давомида беназир мураббий эканини барчага исботлаб келган. У – Жозе Моуриньо!
Сўнгги вақтларга натижаларга келсак, бу футболнинг кутилмаган совғаларга бой ғалати ўйин эканини яна бир карра исботлаб турибди. Бу ўтган мавсум чемпион бўлган жамоа. Моуриньони яхши биламан ва у ҳар доим ғалаба учун курашади. Унинг қўл остидаги жамоалар ҳар доим ғалабаларга ташна ва бу йилги мавсумда ҳам ҳамма “Челси”ни ортда қолган тўққиз турдан кейин мусобақа жадвали юқори қисмида кўришни истаганди”, - дея Билич сўзларини келтиради Sky Sports га асосланиб Sports.ru.