Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Иброҳимович ҳақидаги сиз билмаган 9та факт

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Иброҳимович ҳақида сиз билмаган 9та факт билан танишинг.

Златан — башоратчи
16 ёшли мактаб ўқувчиси Златан “Ўн йилдан сўнг ким бўламан” мавзусида инглиз тилида иншо ёзиш топшириғини олади.

Златан эса бундай ёзади: Мен Италияда профессионал ўйинчи бўламан ва кўп пул ишлайман.

Факт: Златан олти йилдан сўнг “Ювентус” таркибидан жой олади. Бироз адашган ҳолос.

Златан — ўғри
Златаннинг ёшлигида севимли велосипеди бўлган. Лекин уни ўғирлаб кетишади, шундан сўнг Иброҳимовичнинг ўзи бошқаларни велосипедини ўғирлашни бошлайди. Бир куни Златан Мальмега ўғирланган велосипедда келади. Уйга қайтаётганда эса бошқа ўғирланган велисопедда қайтади. Ҳафта охирида бутун жамоа фавқулотда вазият бўйича тўпланади. Бу велисопед мураббий ёрдамчисига тегишли бўлиб чиқади.

Златан — иродали
“Аякс”даги биринчи йилидан сўнг Иброҳимовичнинг ўйини ҳеч кимда яхши таассурот қолдирмайди ва унга “Саутгемптон”га ўтиши кераклигини айтишади. Шунда Златан мураббийга уни кетказмаслигини илтимос қилиб, бор кучи билан ҳаракат қилишини айтади. Бунинг оқибатида у ўзининг яхши ўйинлари эвазига “Ювентус”га ўтади.

“Златан” сўзининг келиб чиқиши
“Златан” сўзи жанубий славянлар тилида “олтин” деган маънони англатади.

Златан — савдо белгиси
Златан Иброҳимович ўзининг исмини алоҳида бренд сифатида патентлаб олган. Бу бренд остида автомобиль, пиво ва кийимлар ишлаб чиқариши мумкин.

Златан луғатда
Швед тилида Иброҳимович шарафига янги феъл киритилган. «Златанера» феъли “ҳукмронлик қилмоқ” деган маъноларни англатади.

Златанннинг ЕЧЛдаги рекорди
Златан Иброҳимович – ЕЧЛда ғалаба қозонган 6та клуб сафида гол урган ягона футболчидир. Минус тарафи у бирор марта бу совринни қўлга киритмаган.

Мисол тариқасида “Барселона”га ўтгач, ўша мавсумда собиқ жамоаси “Интер” 45 йиллик танаффусдан сўнг Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган.

Златаннинг кумири
Иброҳимовичнинг ёшликдаги кумири Роналдо бўлган. Златан “Феномен”ни барча даврларнинг энг яхши ўйинчиси деб билади.

Златаннинг биринчи футбол майдони
Златан футболни 6 ёшида тош-қумли майдонда ўйнашни бошлаган. 2007 йилда Злата Nike ҳамкорлигида унинг ўрнида янги стадион барпо этади. “Златан майдони”нинг шиори: “Бу ер – менинг юрагим. Бу ер – менинг тарихим. Бу ер – менинг ўйиним. Янги марралар сари олға, Златан!”

Манба: koptok.uz
Киритилди: 05:44, 23.10.2015.
Ўқилди: 3734 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.