"Барселона" президенти Хосеп Бартомеу саратаон касалига чалинган жамоанинг собиқ бош мураббийи Йохан Круиффни қўллаб-фувватлаб чиқди.
"Йохан, сен бу ўйинда ҳам ғолиб чиқасан. Руҳан синма. Бутун клуб номидан сенга мустаҳкамлик тилайман", - дейдиБартоме ўз твиттерида.
Аввалроқ Круиффнинг яқинлари унинг руҳан чўкмаётганлиги ва касалликка қарши туришига оптимистик қараётганини айтишган эди.