"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Галнинг фикрича АПЛда қишки танаффуснинг йўқлиги жамоаларга салбий таъсир қилмоқда.
"Англияда қишки танаффус йўқ ва мен буни маҳаллий футбол маданиятига даҳшатли нарса деб ҳисоблайман. Бу Англия футболига, миллий терма жамоага зарарига ишлмоқда. Буни ўзгартириш керак деб ўйлайман.
Нима учун Англия терма жамоаси ҳалқаро мусобақаларда ғолиб чиқмаяпти? Чунки ўйинчилар мавсум охирида чарчаб қоладилар", - дейди Ван Гал.