«Лестер» бош мураббийи Клаудио Раньери жамоасиниг энг кучли хужумчиси Джейми Вардини сотиш нияти йўқлигини таъкидлади.
«Биз Джеймини сотмаймиз, чунки У «Лестер»да бахтли. Январда на Варди, на Марез жамоани тарк этишмайди. Биз иложи борича кўпроқ гол уришимиз лозим. Бунинг учун эса бизга барча яхши футболчиларимиз керак бўлади», - дейди Ранери.