"Сельта” жамоаси ярим ҳимоячиси Нолито қишки трнасферлар мавсуми вақтида “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ бериб ўтди.
“Январда “Сельта”дан ҳеч қаерга кетмайман. Мен Вигода ҳамма нарсадан мамнунман”, – деди Нолито.
Аввалроқ, 29 ёшли футболчига “Арсенал” ҳам номзодлик қилаётгани хабар қилинганди.