Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Викторина 4-тур. Жавоблар ва турнир жадвали

Баҳо:
+ | -

Бугун Stadion.uzсайтида Викторина ўйинларининг 4-тури ўз ниҳоясига етди.

 

Викторина соат 20:00 дан 22:00 гача давом этди. Соат 22:00 дан кейин келиб тушган жавоблар қабул қилинмади.

Викторинада Фурқат Юсуповнинг 10 та саволи ўйналди.

Шартларга кўра ким биринчи бўлиб аниқ жавоб топса – 3, иккинчи топганга – 2 ва учинчи аниқ жавоб йўллаганга – 1 очкодан берилди. Тўртинчи ва ундан кейинги тўғри жавобни ёзганларга очко берилмади.

Шу боис Викторина охирида 10 та саволнинг 5-6 тасига аниқ жавоб топган айрим иштирокчилар бирорта ҳам очко тўплай олишмади.

 

Қуйида барча саволлар жавоблари билан танишишингиз мумкин.

 

1. Терма жамоаси билан бирор маротаба ҳам жаҳон чемпионатига чиқа олмаган, бироқ “Олтин тўп”ни қўлга киритган футболчи ким?

Жавоб: Жорж Веа

 

2. Деннис Бергкамп, Александр Кержаков, Паола Геррероларнинг қандай ўхшаш томонлари бор?
Жавоб: Улар “аэрофобия” касаллигига чалинишган. Яъни самолётда учишдан қўрқишади.

 

3. Бразилиялик футболчи Леонидас да Силва футболда қайси усулда илк голни урган футболчи сифатида тарихда қолган?

Жавоб: Биринчи бўлиб “қайчи услуби”да гол урган.


4. Профессионал эркаклар жамоасини бошқарган илк аёл мураббий ким?

Жавоб: Каролина Мораче 1999-йилда Италия “C” серияси вакили “Витербез” жамоасини бошқарган.


5. Қайси бош мураббий бошқарган жамоалар қаторасига икки мавсум Премьер лигадан тушиб кетган?

Жавоб: Аврам Граант бошқарган “Портсмут” ва “Вест Хэм” кетма-кет икки мавсум АПЛ билан хайрлашишган.


6. 2002-йилги жа
ҳон чемпионатида бир дақиқа ҳам ўйнамай туриб, сариқ карточка олган футболчини топинг.

Жавоб: Клаудио Каниджа (Аргентина)


7. Аргентиналик ва уругвайлик икки футболчи бир бирига божа ҳисобланишади. Бу қайси футболчилар?

Жавоб: Макси Лопес ва Диего Форлан


8. У фаолияти давомида 300 дан ортиқ голлар урган. Шу голларнинг атиги 6 тасини ўнг оёғида урган. Гап қайси футболчи ҳақида кетмоқда?
Жавоб: Марадона

 

9. Россия чемпионатида тўртта клуб билан биринчи дивизонга тушиб кетган футболчи ким?

Жавоб: Максим Бузникин. У тўп сурган вақтларда “Ротор”, “Ростов”, “Лада” ва “Шинник” қуйи дивизионга тушиб кетган.


10. Тўйини ўтказиш учун клуб раҳбарларидан руҳсат ола билмагач, майдонга чиққанидан кейин, ҳакамниҳақорат қилиш орқали учрашувда озод бўлиб, тўйига равона бўлган футболчи ким?

Жавоб: Ханс Мюллер

Тур жадвали

Тур жадвали

1. VUNDERKNDER – 9

2. MEMFIS – 7

3. UZBARSA – 7

4. MOHAN – 5

5. BECKHAM – 3

6. XONDA – 2

7. INDZAGHI – 0

8. BEHZODCHIK – 0

9. ISAEV – 0

 

Умумийрейтинг

1. UZBARSA – 52

2. EDENHAZARD – 25

3. OUTRANKER – 22

4. MOHAN – 20

5. XONDA - 13

6. BEKIKO – 11

7. OWNERM – 10

8. MEMFIS – 10

9. VUNDERKINDER – 9

10. RUSTAMMAHMUD – 5

11. SHAHZODJONMI – 4

12. BEHZODCHIK – 4

13. CHIMKENTLIK - 4

14. TIMURO – 3

15. BECKHAM - 3

16. KUYMAZORLIK – 1

17. REALHAD – 1

18. KASROR – 0

19. AJUZBEK – 0

20. REIDD – 0

21. BEGALI – 0

22. SHAMSHER – 0

23. ISAEV – 0

24. BELONGTOTOB – 0

25. FCBLIDER – 0

26. FOOTBOX – 0

27. INDZAGHI - 0

 

Викторина иштирок этган барчага раҳмат!

Эслатиб ўтамиз Викторинанинг 5-тури ДУШАНБА куни соат 20: 00 да бошланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:21, 23.10.2015.
Ўқилди: 4501 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.