Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

Миролимов рақибидан нокаут эвазига мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Ахрор Миролимов бугун тонгда Жаррел Миллерга қарши рингга кўтарилди. Ушбу жанг АҚШнинг Аризона штати Финикс шаҳрида ташкил этилган бокс оқшоми доирасида бўлиб ўтди.

Афсуски, саккиз раундга мўлжалланган жангнинг учинчи раундида ҳамюртимиз кучли зарба ўтказиб юборди ва жанг муддатидан аввал тўхтатилди. Миролимов 108 кг, унинг рақиби Миллер эса 127 кг эканлигини айтиш жоиз.

Бу Миролимов фаолиятидаги иккинчи мағлубият бўлди. Ўн олтита жангда ғалаба қозонган ҳамюртимиз кетма-кет иккинчи маротаба рингни боши эгик ҳолда тарк этди. Бундан аввал у чемпионлик жангида америкалик Деррик Россига очколар ҳисоби бўйича ютқазиб қўйган эди. Ахрорнинг нокаут билан қозонган ғалабалари сони 13тани ташкил этмоқда.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 14:08, 24.10.2015.
Ўқилди: 3951 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.