Gazetta dello sportнинг хабар беришича, “Реал”нинг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти келгусидаги режалари ҳақида айтиб ўтган.
– Кейинги мавсумдан фаолиятимни қайтадан бошламоқчиман. Клуб ёки терма жамоа? Албатта, клубда. Бу борада менда бир нечта таклифлар бор. “Милан” биринчи рақамли номзод. Лекин “Рома” вакиллари мени ўз жамоаларида кўришмоқчи. Қолаверса, бошқа лигалардан ҳам таклифлар бор. Мен яхшилаб ўйлаб, бир қарорга келаман.
Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти олдин ҳам "Милан"ни бошқарган ва икки бор ЕЧЛни қўлга киритган.