Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Аднан Ораховац: «Қолган 4та ўйиннинг барчасини ютишимиз лозим»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни дамга келиб Олий Лига ўйинлари ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб улгурди.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, мамлакат чемпиони бўлиш учун бир вақтнинг ўзида 3 та жамоа кураш олиб бормоқда. “Пахтакор”, “Локомотив” ҳамда “Насаф” жамоалари мусобақа жадвалида кетма-кет жойлашишган ва уларнинг орасидаги фарқ унча катта эмас.

“Шерлар” жамоаси етакчиларидан бири бўлиб улгурган Аднан Ораховацнинг айтишича, “Пахтакор” қолган 4 та учрашувни ҳам ўз фойдасига ҳал этишга уринади.

- Бизни олдинда осон ўйинлар кутаётгани йўқ. Масалан, келаётган турда “Динамо” билан ўйнаймиз. Самарқанд жамоаси ҳам анчагина шаклланган футболчилардан иборат. Уларнинг таркибида ҳам бир қатор тажрибали ўйинчилари бор. Аммо биз бу сафар ҳам фақат ғалаба илинжида майдонга чиқамиз. Биз ўз уйимизда ўз ишқибозларимиз қаршисида ўйнаймиз. Шу сабабдан ҳам рақибдан кучли эканимизни исботлашимиз шарт.

Чемпионлик учун кураш эса жуда қизғин кўриниш олди. Биз ҳамон мусобақа жадвалида биринчи ўриндамиз. Лекин бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Биз олдиндаги 4 та учрашувнинг барчасини ютишимиз лозим. Зеро, мамлакат чемпиони бўлишни мақсад қилганмиз, - дейди ҳимоячи SPORTS.uz мухбирига.

Таъкидлаб ўтамиз, “Пахтакор” навбатдаги ўйинини 26 октябр куни “Динамо”га қарши ўтказади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 21:33, 24.10.2015.
Ўқилди: 2829 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик