"Лестер Сити" бош мураббийи Клаудио Раньери сентябрь ойида футболчиларга берган ваъдаси устидан чиқишини маълум қилди.
Мураббий футболчиларга дарвозаларини қуруқ сақласалар ҳар бирига пицца олиб беришга сўз берганди. "Тулкилар" ўз майдонларида "Кристал Пелас" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозондилар. Ягона голни Жейми Варди киритди.
"Пиццани ҳали буюртма қилганим йўқ. Жейми учун хурсандман, у мавсумдаги ўнинчи голини урди. Бу унинг учун ва мухлислар учун катта ютуқ. Балки, унга бир эмас, бир яримта пицца олиб берарман. У ажойиб формада, у тинчимаяпти ва курашда давом этяпти", - дейди Раньери.