"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоасининг "Эвертон" устидан қозонган ғалабаси (2:1)қанчалик муҳимлиги борасида фикр билдирди.
"Ҳисоб 2:1лигида биз янада тезроқ ўйнай бошладик. Биз сешанба кунги ўйинда кўп куч сарфладик, бу буганги ўйиннинг охирги 20 дақиқасида билинди. Биз учинчи голни ура олмадик, рақиб эса дуранг қилиши мумкин эди. Мен ўз ўйинчиларим билан фахрланаман. Улар бугун сешанба кунги катта ғалабадан сўнг миллий чемпионатга диққатларини қарата билишларини кўрсата олдилар", - дейди Венгер.