"Интер" клуби бош мураббийи Роберто Манчини "Палермо"га (1:1) қарши Италия чемпионатининг 9-тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи бўлимда рақиб бизга муаммолар туғдирди. Биз на ҳужумда, на ҳимоя яхши ўйнай бўлмадик, аммо Йоветич ниҳоят майдонда ўз ўрнини топгач жамоа анча жонланди. Ҳа, биз яна пешқадам билан тенглашиб олдик, лекин натижадан қониқиш ҳосил қилмадик", – дейди Манчини.