“Реал” клубининг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти жорий мавсум Европанинг энг кучли чемпионатларида ким ғалаба қозониши ҳақида ўз таҳминларини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда Bombardir.ru.
“Бавария” ҳеч қийинчиликсиз Бундеслигада ғалаба қозонади. Тан олишим керак, ушбу клуб иштирокидаги ўйинлар менга завқ бағишламайди. Чунки уларда рақобат деряли йўқ. Шунинг учун Гвардиола – айни вақтда дунёнинг энг кучли мураббийи”, дейди Анчелотти.
Италиялик мутахассиснинг фикрича, Франция терма жамоаси келаси йили Европа чемпионига айланади.
“Ўйлашимча, ушбу мавсум А Серияда “Рома”, Премьер-лигада “Сити”, Ла Лигада “Реал” зафар қучади. “ПСЖ” эса барчани ҳайратда қолдириб Чемпионлар Лигаси совринини қўлга киритади. Франция терма жамоаси Европа чемпиони бўлади”.