Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

АПЛ. Манчестер дербсида ҳисоб очилмади

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина Англия Премьер-лигасининг 10-тури доирасида Манчестер шаҳрининг икки жамоаси ўртасидаги ўйин якунланди. Унда дуранг натижа қайд этилди.

"Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" жамоалари бутун ўйин давомида асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. Натижада ҳужумчилар мудофаа чизиғини ёриб ўта олишмади. Ўйин сўнгига яқин "МЮ"да иккита имконият бўлди. Лингарднинг зарбасини тўсинга тегиб қайтган бўлса, Марсиалнинг зарбасини Жо Харт қайтаришга муваффақ бўлди. Натижада 0:0 ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.

Ушбу натижадан кейин "Сити"нинг очколари 22тага етди ва жамоа "Арсенал" билан бирга жадвални бошқармоқда. "Юнайтед" ва "Вест Хэм" ҳисобида 20тадан очко бор. "Лестер" эса 19 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

АПЛ, 10-тур
Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити 0:0 (0:0, 0:0)
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Джонс, Рохо, Мата (Лингард, 67), Валенсия (Дармиан, 81), Швайнштайгер (Феллайни, 75), Шнайдерлин, Эррера, Марсьяль, Руни.
Манчестер Сити – Харт, Компани, Коларов, Санья, Отаменди, Фернандо, Фернандиньо, Туре (Демичелис, 77), де Брюйне, Стерлинг (Навас, 55), Бони (Ихеаначо, 83).
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (15), Мата (39), Компани (45), Шнайдерлин (89).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:59, 25.10.2015.
Ўқилди: 2752 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.