Бугун бўлиб ўтган "Шўртан" - "Машъал" (1:0) баҳсидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
Дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.
"Футболни бекорга миллионлар ўйини дейишмайди. Сабаби натижани ўйиндан олдин айтиб бўлмайди. Бугун бизда жуда кўп имкониятлар бўлди, бироқ гол ура олмадик. Тўрт марта бирга бир вазиятга чиқиб умуман гол ура олмаслик...Бунда менинг ҳам айбим бор. Рақиб эса яримта вазият бўлди ва тўп киритди. Жуда ҳам хафамиз. "Шўртан" жамоасини табриклайман", - дейди Александр Хомяков.