Кеча Қўқондаги “Марказий учрашувда “Қўқон-1912” жамоаси жуда муҳим ғалабани қўлга киритди. Рустам Абдуллаев шогирдлари “Металлург”га қарши майдонга тушиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу гал ҳам жамоамиз ирода кўрсатганини эътироф этиш жоиз. Мазкур учрашувдан тайёрланган фотомақоламизни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Футболчиларнинг кийиниш-ечиниш хонаси ўйиндан олдин мана шундай кўринишда эди.
Бу одатга айланиб боряпти…
Футболчилар стадионга кириб келишмоқда.
Ўйиндан олдинги машғулот.
Футболчилар майдонга кириб келишмоқда. Кеча жамоамизни сардор сифатида майдонга бошлаб тушган Андрей Бакланов етакчиларга хос ҳаракат қилди.
Рустам Абдуллаев ва мураббийлар штаби ғалаба ҳақида ўйлашмоқда.
Айнан мана шу жарима тўпини меҳмонлар голга айлантиришди.
Қувондиқ Рўзиевнинг майдонга тушиши жамоамиз ўйинини анча кучайтирди. У дарвоза тўсини ва устунини нишонга олди. Умуман олганда, захирадан футболчи майдонга туширишда бу сафар ҳам Рустам Абдуллаев адашмади.
Носир Отақўзиев ҳар доимгидек фаол. Унинг мавсумдаги голлари сони 9 тага етди. Ўйлаймизки, қолган учта ўйинда Носир ўнлик довонини забт этади.
Қўқонлик мухлислар жамоамизни тинмай қўллаб-қувватлаб туришди. Ғалабада уларнинг ҳам ҳиссаси беқиёс.