Туриннинг “Ювентус” клуби кеча “Палермо” устидан зафар қучган бўлсада, сўнгги йиллардагига қараганда жорий мавсум Италия чемпионатида бироз қониқарсиз иштирок этмоқда. Шунинг таъсирида клуб ўзига хос кўрсаткич қайд этди.
Гап шундаки, клуб бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсум бошидан бери 26 та футболчини А серия ўйинларида майдонга туширди. Натижада Турин шаҳри жамоаси бу борада чемпионатнинг асосий таркиби энг хилма хил бўлган клуби бўлиб турибди.