Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Бахтиёр Бобоев: «Насаф»да кубок финалидаги шиддатни кўрмадим»

Баҳо:
+ | -

“Насаф” - “Бунёдкор” учрашувидан сўнг дастлаб меҳмон жамоа раҳбари Бахтиёр Бобоев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

— Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди, бироқ ҳисоб биз кутгандек бўлмади. “Пахтакор” билан ўйиндан сўнг тикланишимиз қийин бўлди.

— Ғалаба учун жамоаларга нима етишмади?
— Охирги нуқтани қўйиш етишмади. Бироз ўзига ишонч етишмади футболчиларимизга. Мезбонларда кубок финалидаги шиддатни кўрмадим.

— Бугун жамоа финалдагидан яхшироқ ўйнади?
— Финалда Комилов иккинчи бўлимда қизил карточка олди. Футболчиларимиз ҳам  ҳаяжон билан ҳаракат қилишган эди.

— Кейинги мавсумда ҳам жамоани бошқарасизми?
— Мураббий қидиряпмиз, вариантлар бор. Янги мавсумдан бош мураббий бошқаради.

— Кимлар билан музокара ўтказмоқдасизлар?
— Чет эллик ва мамлакатимиз мураббийлари билан музокаралар олиб боряпмиз. Улар ўйлаб олиш учун вақт сўрашган.

— Кумиков келиши ҳақидаги гапларни эшитдик?
— Кумиков билан телефон орқали гаплашдик. Аниқ таклиф билан чиққанимиз йўқ.

Олим ТОЛИПОВ ёзиб олди

Манба: voha.uz
Киритилди: 19:16, 26.10.2015.
Ўқилди: 3394 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик