Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Меъёр бузилмаса, бас

Баҳо:
+ | -

Хабар қилинишича, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси декабрь ойида БААда ўтказиладиган 2та йиғини доирасида нақ 7та ўртоқлик ўйини ташкил этар экан.

Бир қарашда, ҳаммаси ажойиб. Ахир биз доимо ўртоқлик-назорат учрашувлари озлигидан шикоят қиламиз. Бу ерда эса, 20-22 кунга чўзиладиган 2та йиғин учун 7та ўйин. Шу жойда меъёр бузилмаяптимикин? Савол туғилади: ўртоқлик баҳсларининг асосий вазифаси нима? Ҳа, яшанг, ўйин вариантлари ва таркибни аниқлаш. Билишимча, Виктор Жалилов Дубайдаги йиғинларга Осиё чемпионатида ўйнайдиган футболчиларни олиб боради. Демакки, таркиб масаласи ҳал этилган бўлади. Демоқчиманки, фақат ўйин ишланмаларини кўриш учунгина деярли кунора майдонга тушиш ёш футболчиларимизга салбий таъсир қилмасмикин? Зеро, уларни олдинда жиддий рақиблар билан жиддий ўйинлар кутиб турибди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, олимпиячиларимизга бўлажак чемпионатда омад тилайман. Фақат, тайёргарлик жараёнида меъёр бузилмаса, бас.

Жаҳонгир ПЎЛАТОВ, Чортоқ тумани.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 22:13, 26.10.2015.
Ўқилди: 2561 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик