Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

«Нефтчи»: Олмалиқда аламли дуранг

Баҳо:
+ | -

Чемпионатда шундай вазият вужудга келдики, асосон учга бўлинган гуруҳлар пайдо бўлди. 1-гуруҳ: Чемпионлик учун курашаётган жамоалар: “Пахтакор” – “Локомотив”. Бу жамоаларнинг ўртасида бору йўғи 1 очко фарқ бор ва ҳар учрашув фақат ғалаба учун ўйналади. 2-гуруҳ: ОЧЛ учун кураш олиб бораётган жамоалар: “Нефтчи”-“Бунёдкор”. Бу жамоалар орасидаги фарқ 3 очко, яъни битта мағлубият ҳаммасини ҳал қилиш мумкин.

Ва ниҳоят, 3-гуруҳ: Олий лигада ўз ўринларини сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган жамоалар: “Бухоро”, ”Суғдиёна”, “Динамо”. Бу жамоаларнинг орасидаги фарқ бор-йўғи 3 очко, холос. Бу гуруҳлардаги учрашувлар сўнгги турнинг сўнгги дақиқасигача кескин ўтиши олдиндан маълум. Қолган жамоалар учун чемпионатда олинадиган ўринларнинг қиммати унчалик эмас, чунки 5-14-ўринлар обрўдан бошқа хеч қандай ютуқ бермайди.

Энди учрашув хақида. Маълумки, ўтган турдаги “Андижон”дан шармандаларча учралган мағлубиятдан сўнг, фидои мухлисларимиз, барибир, “Нефтчи” бор кучи билан сўнгги тургача курашишига ишонишади. Қолаверса, фарғоналиклар “Бунёдкор”дан кучли эканини ўзаро учрашувларда исботлаб бўлишган. Жамомиздан қолган учрашувларда муваффақиятли ўйнаб, “Бунёдкор”нинг мағлубиятга учрашини кутишимиз керак бўлади. Мана бугунги турда ҳар икки рақиб учун ҳам сафарда қийин ўйин бўлиши ва кимдир очко йўқотиши муқаррар эди. Лекин шунга қарамай “Нефтчи” Олмалиқдан уч очко олиб кетиш учун келганига барчамиз ишонч ҳосил қилганмиз.

Учрашув “Нефтчи”нинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Учрашувнинг 1- дақиқасидаёқ олмалиқликлар дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди, лекин бу ўйинда бошланғич таркибда майдонга тушган Р.Аҳмедовнинг омади келмади. Унинг яқин масофадан тепган тўпи дарвозабон Валерий Фомичев ушлаб қолди. “Нефтчи” футболчиларини худди алмаштириб қўйишгандай туюлди, чунки уларнинг голга чанқоқлиги, сафарда худди ўз уйларидай ҳаракат қилишлари ва энг муҳими, майдонда жуда ҳам комбинацион чиройли ўйин кўрсатишлари барчани қувонтирди. Тинимсиз ҳужумлардан бирини, бугунги учрашувда жуда ҳам фаол ўйнаган Рўзим Аҳмедов “қайчи” услубида дарвозага жойлаб қўйди. 7-дақиқа, ҳисоб: 0:1.

Афсус, бу гол футболчиларимизга салбий таъсир кўрсатди шекили, ҳурсандчиликдан ўзларига келмай туриб, орадан 1 дақиқа ўтар-ўтмас, ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборишди. Олмалиқликлар футболчиси Жаҳонгир Абдумўминов ҳимоячиларимизнинг бўшлигидан фойдаланиб чиройли зарба билан ҳисобни тенглаштирди. 8-дақиқа, ҳисоб: 1:1.

Учрашувнинг биринчи тайми қарама-қарши ҳужумлар остида ўтди. Ҳар икки жамоада ҳам хавфли вазиятлар кўп бўлди. Кўп ҳолларда дарвозабонлар яхши ўйнашди.

Футболчиларимиз иккинчи таймни ҳам кўтаринги руҳда бошлашди. Кетма-кет хужумларнинг натижаси сифатида жамоамиз ҳисобда олдинга ўтиб олди. Олдинига, биринчи даврани "Олмалиқ" таркибида ўтказган Адриан Кашкавал рақиб дарвозасини моҳирлик билан нишонга олди. Собиқ жамоасига ҳурмат юзасидан бу голни хотиржамлик, ортиқча шов-шувсизлик билан қутлади. 58-дақиқа, ҳисоб: 1:2.

Бу голдан кейин 50га яқин Фарғонадан келган футбол мухлислари “Нефтчи”, “Нефтчи”, деб ҳайқира бошлашди. Бу қўллаб-қувватлаш жамоамизга яна ҳам руҳлантириб юборди. Ҳужумчиларимиз бирин-кетин голга тортадиган ҳужумларни уюштиришди. Орадан кўп ўтмай, бугунги учрашувга жамоа сардори бўлиб майдонга чиққан Шерзод Ҳакимов ҳақиқий етакчилигини кўрсатиб, Умид Қодировнинг юқоридан ошириб берган тўпини баланд бўйли ҳимоячиларни доғда қолдириб, боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 2 метрлик россиялик дарвозабон Валерий Фомичев қандоқ қилиб гол ўтказиб юборганига ақли етмай қолди. 58-дақиқа, ҳисоб: 1:3.

Мана шу голдан кейин, стадиондаги барча томошабинлари ва мутахассислар фарғоналикларнинг ғалабасига шубҳа қолмаган эди. Аммо афсус, яна ўша хато. Жамомиз ўйин ташаббусини йўқотиб қўйди, сусткашлик билан ҳаракат қила бошлашди. Ўйинни бўшатиб қўйишди, оқибатда олмалиқлик футболчилар фаолланишди ва натижада гол уришга муваффақ бўлишди. Эндигина захирадан майдонга тушган Дониёр Исроилов ҳимоячиларни доғда қолдириб гол урди. 78-дақиқа, ҳисоб: 2:3.

Ўйиннинг энг қизиғи айнан қолган дақиқаларда юз берди. "Олмалиқ" футболчилари кам сонли фанатлари олдида нима қилиб бўлса ҳам, хеч бўлмаганда дуранг натижа учун бор маҳорат ва кучларини ўртага ташлашди. Лекин дарвозабонимиз Е.Черемисин бошчилигида ҳимоямиз хато қилмасликка харакат қилишди. Учрашувннинг асосий вақти ҳам тугади. Тўртинчи ҳакам 3 дақиқа қўшиб берилганини кўрсатди. Бу қўшимча дақиқалар ҳам тугаб бораётган бир пайтда Зоҳир Пиримов чап қанотдан катта тезликда жарима майдонига кириб келди, шу пайт энг ишонарли ҳимоячиларимиздан бири Ш. Пўлатов тўп билан бирга хужумчига ҳамла қилди... Бош ҳакам бир оз паузадан кейин, 11 метрлик нуқтани кўрсатди.  Евгений Гоголнинг зарбаси кучли ва аниқ бўлди. 90+2 дақиқа, ҳисоб: 3:3.

Мана шунақа аламли дуранг. Лекин бизни қувонтирадиган хабар Қаршидан келмади. У ерда ҳам дуранг. Демак, умидларимиз кейинги турга қолди.

Олий лига. 27-тур. 26 октябрь.
Олмалиқ шаҳри. “Металлург” стадиони. 1904 томошабин
«ОЛМАЛИҚ» (Олмалиқ) – «НЕФТЧИ» (Фарғона) - 3:3 (1:1)
Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент) - 9.0, А.Расулов (Тошкент) - 9.0, Ж.Саидов (Тошкент) - 9.0, Б.Юльчараев - 9.0.
Назоратчи: Ш.Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: В.Леткин.
Огоҳлантиришлар: Муҳсин Убайдуллаев 30, Аббос Махсталиев 33, Саламат Қуттибоев 75, Шавкат Саломов.
Голлар: Жаҳонгир Абдумўминов (8), Дониёр Исмоилов (80), Евгений Гоголь (90+2 пенальти) — Рўзимбой Аҳмедов (7), Адриан Кашкавал (58), Шерзод Ҳакимов (64)
Энг яхши ўйинчилар: Арслонмурод Омонов - Рўзимбой Аҳмедов.
"ОЛМАЛИҚ": 88.Валерий Фомичев, 5.Евгений Гоголь, 10.Шавкат Саломов, 11.Зоҳир Пиримов, 19.Ислом Иномов, 21.Саламат Қутибоев (15.Обид Жўрабоев, 80), 24.Диёр Туропов, 27.Никита Павленко (70.Арслонмурод Омонов, 68), 33.Саидкомил Акбаров, 77.Жаҳонгир Абдумўминов, 84.Неманья Йованович (14.Дониёр Исмоилов, 77).
"НЕФТЧИ": 30.Евгений Черемисин, 3.Шукурали Пўлатов, 6.Бахтиёр Ёқубов (10.Мурод Бобожонов, 84), 9.Шерзод Ҳакимов (8.Акмал Холматов, 86), 18.Жавоҳир Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов, 21.Муҳсин Убайдуллаев (26.Отабек Исроилов, 74), 22.Рўзимбой Аҳмедов, 27.Адриан Кашкавал, 38.Аббос Махсталиев, 44.Умид Қодиров.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 06:16, 27.10.2015.
Ўқилди: 2792 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.