Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Бахтиёр Ашурматов: “Бухоро” ҳали ҳеч нимани йўқотгани йўқ"

Баҳо:
+ | -

“Бухоро”-“Навбаҳор” (0:1) учрашуви ўз якунига етганидан сўнг, матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

“Бугун иккала жамоа ҳам ажойиб футбол намоиш этишди. “Бухоро”га бугун очко жуда зарур эди, лекин бу футбол. Футболда имкониятлар яратган эмас, гол урган жамоа ғалаба қозонади. Умуман олганда бухоролик мухлислар натижадан ранжишлари табиий, лекин ўз жамоалари ўйинидан қониқиш ҳосил қилган бўлишлари керак. Очиғини айтсам, бундай жамоани олий лигани тарк этиш хавфи остида туриши мени ажаблантирди. Бунақа жамоа олий лигада бўлиши керак.

“Бухоро”да ажойиб мураббийлар ишламоқда, жамоа жуда яхши ҳаракат қилмоқда, афсус-ки, жамоа фақат ва фақат биринчи даврада жуда кўп очколарни йўқотгани ҳисобида бугун шу аҳволда турибди.  Бухородай шаҳарда олий лига вакили бўлмаса, бу ачинарли. Бухоролик мухлислар ҳар доим мамлакатимизда етакчилик қилишган. Водий мухлислари каби, бухороликлар ҳам жуда талабчан ва садоқатли эканликлари ҳақида ҳамма яхши билади. Бугун ҳам жуда кўп мухлис стадионга ташриф буюрди ва учрашувдан сўнг ҳар иккала жамоани олқишлар билан кузатиб қўйишди, бу жуда ёқимли ҳолатдир. Нима бўлган тақдирда, “Бухоро” ҳали ҳеч нимани йўқотгани йўқ, ҳаммаси ўз қўлида. Учта учрашув бор, барчасида ғалаба қозонса 200% олий лигада қолиши аниқ.

Ўйинга келсак, бугун футболчиларим ёмон ҳаракат қилишмади. Бизда вазият қандай бўлишидан қатъий назар, биз охиригача курашамиз. Турли ОАВда мухлислар бугунги ўйинда “Навбаҳор”  “Бухоро”га очко улашиб келади деган фикрлар ҳам билдирилди, лекин мана бу гапларни айтганлар кўриб қўйишсин, бу фикрларнинг бари хатолигини.”-деди Ашурматов.

-“Навбаҳор” қачон юқори ўринлар учун курашади?

-Ҳаммаси моливий имкониятдан келиб чиқади. Агар моливий имконитдан келиб чиқиб турнир жадвали қилинса, биз 13-14 ўринда турамиз. Агар бизнинг бюджетимиз “Нефтчи” ёки “Бухоро”дай бўлса, 3-4 ўринлар учун бемалол курашар эдик.

Манба: www.pfcbuxoro.com
Киритилди: 13:20, 27.10.2015.
Ўқилди: 2285 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флик бошчилигида «Барселона» 34 турдан кейинги очколар бўйича Ла Лига рекордини такрорлади [3097]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2295]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2090]

Фергюсоннинг тоби қочди [1958]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1943]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1544]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1516]

Суперлига. «Нефтчи» Олмалиқда очко йўқотди, ОКМК дарвозабони қаҳрамонлик кўрсатди [1458]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1315]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1315]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик