“Бавария” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола бу мавсум ўз жамоасининг турнирлардаги ғолиб бўлиш имконияти ҳақида фикр билдирди.
“Бавария” шубҳасиз ўзи иштирок этаётган барча турнирларда ғолибликка даъво қилишга ҳақли. Ўз ўрнида биз имкон қадар максимал натижа қайд этишга ҳаракат қиляпмиз. Агар якунда барча мусобақаларда ғолиб бўлолмасак, албатта бу биз учун фожеа эмас. Муҳими, ички чемпионат ўйинларини ижобий ўтказишимиз даркор”, - дейди Гвардиола.