"Бавария" клуби ҳимоячиси Филипп Лам "Вольфсбург"га (3:1) қарши кечган Германия кубоги 1/16 финал учрашувидан сўнг ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен ўйинимиздан лаззат олдим. Биринчи бўлимда рақибимиздан яхшироқ ўйнадик. Танаффусдан сўнг устунликни сақлаб қолишга интилдик. Умуман олганда ёмон бўлмади", - дейди Лам.