"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Англия Лига Кубоги 4 босқичида "Шеффилд Уэнсдей"дан учралган мағлубият (0:3) ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Бу биз учун ёмон кеча бўлди. Биз учрашув бошидаёқ икки муҳим футболчимиздан айрилдик. Шундан сўнг ўйинимиз ҳам чиқмади. Бугун ёш футболчиларимиз ўйин савиясида ҳаракат қила олмадилар. Улар бундай ўйинга тайёр эмас эканлар", - дейди Венгер.