Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Хайрулла Ҳамидов: Таққос

Баҳо:
+ | -

75 йил олдин Бразилиянинг оддий оиласида туғилган бир гўдак кейинчалик футбол қиролига айланди. Уни Пеле деб атадилар.
Кимни кимгадир таққос қилиш керак бўлса, Пелега таққос қиладилар. “Иккинчи Пеле”, “аргентиналик Пеле”, “бугунги Пеле”, “Пеледан зўр эди”, “Пелени ҳайрон қолдирганди” ва ҳок. Лекин Пеленинг ўзини ҳеч кимга қиёс қилмайдилар. Пелени таққосласалар ҳам ўзига таққослайдилар. Пеле ҳаммани ўлчаш учун ягона эҳтиёж.. Пеле – футболдаги ўлчов бирлиги. Уни бежиз қирол дейишмаган.
Унинг даврида ҳам жуда кучли ўйинчилар бўлган. Футбол ўйнаш осон бўлганида, улар ҳам шу ишни қилишлари керак эди. Ҳеч ким қила олмади. Бардош бера олмадилар. Пеле эса стабилликнинг юқори нуқтасини намойиш этиб, ўз чўққисидан бир зум бўлсин пастламади. Уни ҳозир бўлганида у бўларди, бу бўларди, дейиш нотўғри! Ҳамма ўз замонасининг шароитига жавоб беради. Келажак учун жавобгар эмас. Навоийни шеърни компьютерда ёзмаганлиги учун айблаш нотўғри бўлади. Пелени ҳам ўз даврининг тезлиги бўйича таҳлил қилиш керак. Натижа эса такрорланмас бўлиб қолганлигидан ҳам хулоса шу: У қирол!!!

Манба: gol.uz
Киритилди: 18:29, 28.10.2015.
Ўқилди: 7615 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6651]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5456]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4281]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3226]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3182]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2982]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2571]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2222]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1887]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1831]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик