Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Реал»нинг энг омадсиз трансферлари. Шахиндан Какагача

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳар мавсум йирик трансферларни амалга оширишига ўрганиб қолганмиз. Уларнинг кўпчилиги омадли бўлганлиги эса таҳсинга сазовор натижадир. Биз «Галактикос»нинг омадсиз трансферлари ТОП-10 талигини тузиб чиқишга қарор қилдик.

10. Нури Шахин
2011 йилда «Боруссия» Дортмунддан 10 млн.евро эвазига харид қилинган туркиялик ярим ҳимоячи «қироллик клуби»да ўзини кўрсата олмади. Шахин Мадридда 1 мавсум ичида 10 ўйинда 1 та гол уради. Шундан сўнг у икки мавсум давомида «Ливерпуль» ва «Боруссия»га ижарага берилади ва 2014 йилнинг ёзида ўзининг собиқ жамоасига тўлақонли қайтиб борди.

9. Валтер Самуэль
2004 йилда «Қироллик клуби» Римнинг «Рома»сидан «девор» лақабига эга бўлган Самуэлни 23 млн.евро эвазига сотиб олди. Валтер Мадридда ҳимояда яхши ўйнай олди дейиш мушкул. «Автоголлар», майдондан четлатишлар – ишқибозлар тортишувлари, норозиликларига сабаб бўлди. 1 мавсум ичида 38 учрашувда 2 гол урган ҳимоячи 2005 йилда «Интер»га 18 млн.еврога пуллаб юборилди.

8. Эмерсон
2006 йилда «Ювентус» «B» серияга бадарға қилингач, жамоанинг айрим етакчилари ўзларига янги жамоа топишди. «Реал» бразилиялик ярим ҳимоячи учун 16 млн.евронинг баҳридан кечди. Бироқ Эмерсон ишончни оқлай олмади. Жамоада бир мавсум тўп суриб, 28 ўйинда 1 та гол урди. Шундан сўнг 2007 йилда «Милан»га 6 млн.еврога бериб юборилди.

7. Томас Гравесен
2005 йилда «Реал» «Эвертон» етакчиси Гравесен учун 3,4 млн.евро ажратди. Томас Мадридга таянч ярим ҳмоясида ўйнаш учун олиб келинган эди. Бироқ даниялик футболчи на мухлисларнинг, на жамоадошларининг меҳрига сазовор бўлди. 1 мавсум ичида 35 учрашувда 1 гол киритган Гравесен 2006 йилда клуб томонидан Шотландиянинг «Селтик» клубига 3 млн.евро эвазига сотилди.

6. Жулио Баптиста
Баптиста 2005 йилда «Севилья»дан 20 млн.еврога харид қилинди. У «Севилья»да икки мавсум мобайнида 50 та гол киритган эди. Бразилиялик футболчи Мадридда ўзини кўрсата олмади ва 2006 йилда «Арсенал»га 1 мавсумга ижарага бериб юборилади. Жулио «галактикос» сафида 2 мавсум тўп суриб, 70 беллашувда 18 та тўп киритади ва 2008 йилда «Рома»га 10 млн.евро эвазига трансфер қилинди.

5. Габриел Хайнце
«Манчестер Юнайтед»да ишончни йўқота бошлаган Хайнце учун 2007 йилда Калдерон 12 млн.евро санаб берди. 29 ёшли Аргентиналик ҳимоячи «Бланкос» сафида барқарор ўйин намойиш қила олмади. Жуда кўп ўйинларда тезлик борасида рақибларига имкониятни бой бериб қўйган Габриел Мадриддаги 2 мавсуми мобайнида 58 ўйинда 3 та гол уради ва 2009 йилда атиги 1,5 млн.евро эвазига «Марсель»га йўл олди.

4. Жонатан Вудгейт
2004 йилда «Ньюкасл»дан 18 млн.евро эвазига сотиб олинган ҳимоячи, Мадридга кўчиб келган куниёқ шифохонага тушди. У илк мавсумида бирорта ҳам ўйинда иштирок этмади. Аргентиналик футболчи 2005 йилда ниҳоят «Реал» сафидаги дебютини ўтказди. Бироқ дебют ўта муваффақиятсиз чиқди. Дастлаб ўз дарвозасини нишонга олиб қўйган Жонатан, бироздан сўнг қизил карточка олиб майдондан хайдалади. Ҳимоячи 3 мавсум мобайнида Мадридликлар таркибида 16 ўйинда 1 гол урди ва 2006 йили «Мидлсбро»га 9,6 млн.евро эвазига сотиб юборилди.

3. Клаас Ян Хунтелаар
2009 йилда ван Нистелроой жароҳат олиб, мавсумнинг иккинчи ярмини ўтказиб юбориши аниқ бўлгач, Мадридликлар дарҳол унга ўринбосар қидира бошлашди ва унинг ҳамюрти Хунтелаарни излаб топишди. Клаас «Галактикос»га 20 млн.еврога тушди. Афсуски Голландиялик ҳужумчи Чемпионлар лигасига заявка қилинмайди. Чемпионатда майдонга тушган дастлабки 10 ўйинида 8 та гол уради. Бироқ кейинги 10 ўйинни голсиз ўтказган ҳужумчини «Реал», ёзда «Милан»га 15 млн.еврога сотади.

2. Антонио Кассано
2005 йилда «Реал» Италиянинг умидли ҳужумчиси Кассано учун «Сампдория»га 5,5 млн.евро тўлаб ўз таркибига қўшиб олди. Антонио Мадридда карикатуралар қаҳрамонига айланди холос. 2 мавсум ичида безори ҳужумчи 29 ўйинда 4 тагина гол урди. Капелло билан келиша олмаган италян 2007 йилда «Сампдория»га 3,3 млн.еврога сотиб юборилди.

1. Кака
2009 йилда «Реал» 2007 йилги «Олтин тўп» соҳиби бўлган Какани 68,5 млн.еврога «Милан»дан харид қилади. Бразилиялик ярим ҳимоячи, Мадридда жароҳатлар чангалида қолиб кетади. Кака 4 мавсум мобайнида «Реал» сафида 120 ўйинда 29 та гол киритди. Бироқ олдингидай юқори савияли ўйин намойиш қила олмади. Натижада футболчи 2013 йилда жонажон клуби «Милан»га қайтиб кетди.

Юсупов Фурқат

Манба: sports.uz
Киритилди: 22:09, 28.10.2015.
Ўқилди: 3875 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.