“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Яя Туре “Пеллегрини услублари” китобида “шаҳарликлар” устози Мануэль Пеллегрини билан муносабатлари ва у туфайли бошқа клубга ўтмаганини айтиб ўтди.
“Мен клубда Мануэль туфайли қолганман. У мен билан суҳбатлашишга эринмайди, керакли маслаҳатларини аямайди. Пеллегрини майдон ташқарисидаги ҳаётим ҳақида ҳам кўп нарсаларни билади.
Қийин вақтларда Пеллегрини отадек муносабатда бўлган. Бу каби муносабатлар аввалги мураббийлар билан ишлаш вақтида кузатилмаганди.
Бу йилги мавсум бошланиши олдидан жамоанинг ҳар бир аъзоси мураббий билан суҳбат қурди ва биз унга аввалги даражага қайтишни ваъда бердик. Ушбу вазифани у, жамоа ва ммухлислар учун бажаришимиз керак. Бу йилги мавсумда уфузли совринларни қўлга киритишимиз зарур”, – дея Туре сўзларини келтиради Daily Mail га асоланиб Sports.ru.
Туренинг сўзларига кўра, Пеллегрини унга укаси Иброҳимнинг 2014-йил ёзидаги бевақт ўлимидан кейин тушкун ҳолатдан чиқиб кетишига кўмак берган.