"Барселона" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави "Арсенал" ярим ҳимоячиси Жек Уилшерни сўнгги йиллардаги энг иқтидорли инглиз футболчиси деб атади.
"Афсуски Уилшер охирги икки йил давомида жароҳатлар гирдобида қолиб кетди. Агарда яхши спорт формасида бўлиб турганида "Арсенал" ва Англия терма жамоасига катта ёрдам берган бўларди.
Уилшер одатий инглиз футболчиларига ўхшамайди. У иқтидорли, техник жиҳатдан кучли ва ақлли футболчи", - дейди Хави.