“Лестер” клуби учун жорий мавсум жуда муваффақиятли тарзда ўтмоқда.
Жамоа устози Клаудио Раньерининг айтишича, “Лестер”нинг мавсумни омадли тарзда ўтказишига бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда.
- Бизнинг яхши ўйин кўрсатаётганимизга асосий сабаб – бу жамоамизда яхши муҳит, жамоавий руҳ ҳукмрон эканидир. Қолаверса, бизнинг ўз қилаётган ишимиздан роҳат олиб меҳнат қилаётганимиз ҳам фойда бермоқда. Муваффақият рецептига бироз туз солишни ҳам унутмаслик лозим, яъни – бу омаддир. Ҳа айтганча, мухлисларсиз ҳам иш битмайди. Ишқибозларимиз биз учун помилдори вазифасини ўтаб беришмоқда. Зеро помилдорисиз пицца бўлмайди. Якунда бизнинг ўйинимиз худди пицца каби ажойиб кўриниш олмоқда, - дейди тажрибали мураббий.