Бугун Муборакда ёшлар лигаси доирасида 28-турнинг "Машъал" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтди. Унда ёшларимиз ҳисобида ғалабага эришди.
Учрашувнинг биринчи бўлимини меҳмонлар ҳужумкор бошлади. Шунга қарамай 20 дақиқада Ихтиёр Тошпўлатов жуда қулай вазиятда дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмади. 30 дақиқада Равшан Хурсановнинг зарбасини Илёсов қийинчилик билан бартараф этди. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади ва жамоалар бўлимни нурсиз дуранг билан якунлади.
Иккинчи бўлимда майдон эгалари ҳам олдинги чизиқда фаол ҳаракатни бошлади. 48 дақиқада Жасур Бобоeв дарвозага яқин масофадан аниқ зарбани йўллай олмади. 55 дақиқада дарвозабон Турсунбоeв мезбонлар ҳужумчиси Тошпўлатовга нисбатан қўпол ҳаракати учун пеналти белгиланди. Бундан Сардор Абдураимов унумли фойдаланиб ҳисобни очди. 84 дақиқада Ҳумоюн Муртозаeв "Пахтакор" жарима майдончаси ичида тўпни Ризвоновга қолдирди. Муҳриддин кучли зарба йўллай олмади. Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва ёшларимиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг очколаримиз 53 тага етди ва турнир жадвалида учинчи поғонани сақлаб қолди.
Энди ёшларимиз навбатдаги турни 3 ноябрь куни Тошкентда "Локомотив"га қарши ўтказади.
Ёшлар лигаси, 28-тур
"Машъал" - "Пахтакор" 1:0
Голлар: 1:0 Сардор Абдураимов(55 пен)
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоeв (Тошкент), Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоeв, Артём Калинин (барчаси Қарши)
Назоратчи: Ғ.К. Каримов (Тошкент)
Огоҳлантиришлар: 45.Дилявер Абибуллаeв (10), Ихтиёр Тошпўлатов (38), Холмурод Холмуродов (55),
"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов, 15.Искандар Шойкулов, 16.Холмурод Холмуродов (48.Ҳумоюн Муртозоeв 70), 27.Сирожиддин Раҳматуллаeв, 28.Марадона Сафаров ( 47.Искандар Шодмонов 85), 29.Сардор Абдураимов (c), 36.Абдулла Набиeв (32.Муҳриддин Ризвонов 56), 39.Ихтиёр Тошпўлатов (31.Шокир Юлдашев 55), 43.Жаҳонгир Жиямуродов (4.Нажмиддин Қувончиeв 67), 45.Дилявер Абибуллаeв, 46.Жасур Бобоeв (40.Азиз Файзиeв 57).
Захира: 1.Сардор Шарофов
"Пахтакор": 1.Никита Рибкин, 4.Ҳушнудбек Авилов, 6.Мурод Холмуҳаммедов, 8.Жавоҳир Сидиқов, 15.Равшанбек Хурсанов, 18.Баҳодир Пардаeв, 23.Аббосжон Отахонов, 26.Алишер Мирзаeв, 29.Владимир Козак, 34.Нодирбек Юлдашев, 36.Абдужамол Исроилов.
Захира: 80.Акмал Турсунбоeв, 5.Хожиакбар Алижонов, 7.Жамшид Юсупов, 10.Игор Рогованов, 19.Андрей Сидоров, 21.Жасурбек Яхшибоeв, 22.Исломбек Каримов.
Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [2391]
Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [2114]
«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [2060]
Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [2010]
Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1983]
Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1706]
Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1596]
Мбаппе Вальверде ва Тчуамени ўртасидаги муштлашувга изоҳ берди [1527]
Бельгия терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун расмий таркибини эълон қилди [1525]
«Арсенал» бир мавсум олдин сотиб олган ярим ҳимоячисидан қутулмоқчи [1432]













