Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Икки яраланган шернинг кураши

Баҳо:
+ | -

Бу ўйин икки жамоанинг жуда кучлилиги сабабли эмас, балки икки “яраланган шер” нинг ўз мухлислари ва умуман футбол аҳли олдида обрўсини тиклаб олиши учун катта имкониятлиги туфайли жуда ҳам қизиқ ўтиши аниқ.

Дастлаб, “Челси”дан бошласак. Баъзи бир шахслар учун бу ўйин охирги имконият  бўлиши мумкин. Ҳа, борган сари Абрамовичнинг ҳам сабр косаси тўлиб, Моуриньонинг мураббийлик курсиси анча “ғичирлайдиган” бўлиб қолди. Португалиялик мураббийнинг “Чемпионликдан кейинги йил” синдроми яна ўз ишини бажармоқда. “Интер” ва “Реал” жамоаларида ҳам  “Ўзига хос” мураббий муваффақиятдан сўнг жамоани аввалги рухиятда ушлаб туриш борасида қобилияти йўқлигини кўрсатган эди. Мана энди ўтган мавсумдаги “ажойиб қайтиш”дан сўнг “Челси” ҳам ушбу синдромнинг жабрланувчисига айланмоқда. Жамоада муҳит “захарланган”. Ўйинчилар ОАВдаги чиқишларида қанчалик ўз мураббийларига ишонч билдиришини таъкидлашмасин, бу ундай эмаслиги сезилиб турибди. Жамоанинг ўша машхур тиббий ходими — Эва Карнейро хоним клубдан хайдалганидан сўнг Моуриньони хурмат қилувчилар сезиларли даражада камайгани рост.

Шу сабабларга кўра жамоанинг ўйин ташкил қилиш, футболчиларнинг майдонда бир-бирларини ҳис қила олиш қобилиятига путур етгани сезилмоқда. Бунинг натижаси – мусобақа жадвалидаги 15-ўрин. “Челси” мухлислари учун – бу ҳазм қилиш қийин бўлган ҳолат. Шундай экан, лондонликлар, айниқса, Моуриньо учун бу учрашув жуда катта аҳамиятга эга…

Энди эса “Ливерпуль”га тўхталсак. Бу жамоа ҳам хақиқий ўйин инқирозини бошдан кечираётган эди. Клуб рахбарияти йиллаб давом этаётган инқироздан чиқиш учун қўйиши мумкин бўлган энг мукаммал қадамни қўйди – бош мураббий этиб “Боруссия Дортмунд” даги фаолияти билан мухлислар ҳурматига сазовор бўлган Юрген Клопп тайинланди.

У, албатта, сеҳргар эмас ва икки-уч кун ичида жамоани “Бавария” ёки “Барселона”га айлантириб қўя олмайди, бироқ узоқ муддатли, стратегик мақсадларни кўзлаб иш тутмоқчи бўлган жамоа учун жуда яхши қарор. 48 ёшли Клопп бошчилигида “Ливерпуль ” бугунги рақиби “Челси” билан ўйинга қадар ҳозирча 1 ғалаба ва 3 дуранг қайд этиб, ҳар ҳолда мағлубиятга учраганича йўқ. Бироқ эришилган биргина ғалаба ҳам камтаргина “Борнмут” устидан қозонилди. Шундай экан “қизиллар” ҳам ўз мухлисларига исботлаши керак бўлган нарсалар ҳали талайгина.

Ўйин олдидан “Ливерпуль” мухлисларинининг кайфияти бироз кўтаринки ҳолатда. Чунки “Челси” билан бўладиган ўйинга қадар жамоа форварди Кристиан Бентеке жароҳатидан қутилиб, майдонга тушишга тайёр . Бу ҳолат ўйиннинг янада қизиқроқ кечишини таъминлайди, албатта.

Хуллас, Ўзбекистон вақти билан соат 17:45 да бошланадиган бу ўйин икки мураббий учун ҳам ўзига яраша синов вазифасини бажаради. Бирига ўзини кўрсатиш учун охирги имконият бўлса, бошқасига бу ўзини кўрсатиш учун дастлабки жиддий синов бўлади. Хаммасига майдонда жавоб оламиз…

Манба: koptok.uz
Киритилди: 12:14, 31.10.2015.
Ўқилди: 4165 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.