Бразилия терма жамоаси ва “ПСЖ” ҳимоячиси Тиаго Силва ЕЧЛнинг “Реал”га қарши кечадиган жавоб ўйинидан олдин ўз фикрларини билдирди.
“Биз Мадридга жўнаб кетиш олдидан руҳий жиҳатдан яхши ҳолатда бўлишимиз керак. Ўйлайманки айни дамда биз “Реал”ни меҳмонда мағлуб эта оламиз. Жамоамиз аъзолари ўша куни тартибли ўйин кўрсатиши керак бўлади”,-дейди Силва.