Кириш Регистрация
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда 5-1 Штутгарт
27/11 22:45 Штурм 1-0 Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр

Қайси мерган кучлироқ: Левандовски ёки Обамеянг?

Баҳо:
+ | -

Германия чемпионати деганда Левандовски ҳамда Обамеянг каби форвардларнинг ажойиб финтлари, бетакрор ўйинлари кўз олдимизга келади. «Championat.com» эса ушбу тўпурар футболчиларни ўзаро солиштирган ҳолда, «Уларнинг қай бири аъло?» деган саволга жавоб топишга уринади.

Амплуа

Левандовски - классик даражадаги марказий форвард, гол учун масъул инсон. Германиядаги фаолиятининг дастлабки қисмида у асосан, Лукас Барриос соясида қолиб кетарди. Аммо бу кунлар ҳам ортда қолди. Хосеп Гвардиола ўз вақтида жамоасига «страйкер» керак эмаслигини англатиш мақсадида Левандовскига қанотлардан ортга қайтишни ўргатмоқчи ҳам бўлган. Бироқ поляк футболчисининг айнан жарима майдонида кўпроқ фойда келтиришига алал-оқибат кўнди.

Обамеянг «Боруссия»да даст­лаб ўнг қанотда тўп сурди, зеро марказий форвард ўрнини айнан Левандовски банд қилганди. Поляк «Бавария»га йўл олгач Пьер-Эмерик  «Боруссия» ҳужумида 1-рақамли футболчига айланди.

Жисмоний кўрсаткичлари

Обамеянг, эҳтимол, Германия чемпионатидаги энг тезкор ўйинчи эмасдир, аммо 1-рақамли форвард эканлиги аниқ. Фантастик даражадаги ёриб ўтишлар ва ҳайратланарли чаққонлик айнан унга тегишли. Левандовскини секин ҳаракатланади, дейиш ҳам нотўғри. Жисмоний жиҳатдан эса рақибидан анча­йин устун. Бошқа томондан, Обамеянг жуда сакровчан ва кескин ўйнайди. Левандовскининг устун томони эса - курашиш илмини билишидир. У бу каби устунликларидан шу қадар унумли фойдалана биладики, поляк ҳужумчиси билан яккама-якка курашда камдан-кам ҳимоячининг қўли баланд келади. Обамеянгга бу масалада ўз устида ишлаш зарар қилмасди. Иккала футболчи ҳам юқоридаги кўрсаткичлар бўйича табиатан тўкис ва шуни эътиборга олиб, уларнинг жисмоний кўрсаткичларини тенг, дейиш мумкин.

Меҳнаткашлиги

Левандовски - ҳужумда классик даражадаги марказий форвард ва рақиб ҳимоясини вайрон қилишда устаси фаранг. У доимо ҳаракатда бўлади, ҳимоячиларни прессингда ушлаб туриш чоғида чарчоқ билмайди. Энг муҳими, бунинг учун саломатлиги чидаш беради - 90 дақиқалик оғир юмушни ҳар ким ҳам кўтаролмаслиги аниқ. Обамеянг эса кўпроқ «тоза тўп»ларга ўйнайди. Томас Тухель бу йўналишда самарага эришиш учун Пьер-Эмерик билан фаол ишламоқда, аммо меҳнаткашлик борасида барибир, Левандовски олдинда. Навбатдаги раунддаги тоза ғалаба.

Бош билан ўйнаш

Иккинчи қаватда зарба бериш техникаси ҳақида гапирганда, 10 баллик тизимда ҳар икки футболчига 9 балл қўйиш мумкин. Левандовски ҳам, Обамеянг ҳам тўпни осонлик билан дарвозанинг керакли нуқтасига жойлаб қўя олади. Ҳар иккиси ҳавас қилса арзийдиган сакраш ва позиция танлаш салоҳиятига эга. Лекин ҳимоя­чилар билан курашда польшалик форвард барибир, ижобийроқ натижага эга. Обамейянг аниқ паслардан сўнг ҳимоячиларни ортда қолдириб, зарба берса, Левандовски рақиб футболчиларини «яксон» қилганча тўпни дарвозага жойлаб қўяди. Шундай қилиб, бу борада ҳам у рақобатчисидан олдинда.

Техника

Тана тузилишига нисбатан олганда, Левандовски жуда чаққон ва тўп билан юмшоқ муомала қила олади. Форвард ўта мураккаб узатмаларни ҳам аъло даражада ўзига бўйсундиради, тўп учун курашга кам вақт сарф­лайди. Поляк футболчиси жарима майдонида рақибнинг 2-3 ҳимоячисини нафақат жисмоний кўрсаткичлари, балки техникаси ёрдамида ҳам алдаб ўтиши мумкин. Обамеянгнинг тўп билан муомаласи рақобатчисиникидан қолишмайди - габонлик футболчи коптокни қабул қила олмай ёки ўзига бўйсундиролмаган ҳоллар жуда ҳам кам учрайди. Аммо жарима майдонидаги «дриблинг» - унинг кучли томони эмас. Обамеянгга ҳудуд керак, шундагина  тутқич бермайди. Левандовски ҳам албатта, Златан эмас, бироқ у хоҳлаган даражадаги узатмани ошира олади. Мана нима учун Гвардиола уни «Бавария»да ҳали-ҳамон сақлаб турибди. Поляк - туғма «тўпурар», шу билан бирга жуда сахий ўйинчи. Мюллер ва Роббен билан бир-бирларини яхши тушунишади. Обамеянгнинг ўнг қанотда ёмон ўйин кўрсатишининг боиси - қанот узатмаларини жарима майдонига кўнгилдагидай оширолмайди. Қисқа «пас»ларни эса аъло даражада бажаради. Томас Тухель габонлик футболчининг янги ғояларни осон қабул қилаётганидан хурсанд. «Боруссия» таркибида Обамеянг иштирокидаги 2-3та тўп оширишли комбинациялар ҳам кам эмас. Бироқ голга тортадиганлари озроқ. Тўп узатишлар бўйича Левандовски яна олдинда.

Зарба

Айнан бу борада ҳар икки футболчининг кўрсаткичларини ўта юқори даражада, дейиш мумкин. Обамеянг кўп бор жарима майдонидаги зарбалар ёрдамида гол урган - унинг услуби кўплаб дарвозабонлар учун ўта ноқулай. Узоқ масофалардан нишонни аниқ олади. Жарима майдонида ҳам ўнг оёғида, ҳам чапида бирдай аниқ зарба беради. Габонлик ҳужумчи тўпни посбон устидан ошириши, коптокка айланма йўналиш бериши ёки уни бор кучи билан тепиши мумкин.

Левандовскининг захираси ҳам кам эмас. Жарима тўпларини бажармайди, аммо айнан жарима майдонида рақобатчисидан кўпроқ тўп киритади. Поляк ўнг оёқда  жуда кучли ва аниқ зарба йўллаши мумкин. Чап оёғида дарвоза томон тепмасликка ҳаракат қилади, аммо бу сўл оёқ унга фақат юришда ёрдам беради, дегани эмас.

Руҳият

Левандовскида муҳим баҳслар борасида тажриба катта - ҳарқалай, у Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаган, мазкур турнир ярим финалида «Реал» дарвозасига 4та тўп киритган. Полякнинг руҳияти мустаҳкам ва масъулиятли ўйинларни аъло даражада ўтказади. Айниқса, бу Польша термасида яққол сезилади.

Обамеянг ҳозирча муҳим баҳсларда ўйнашни ўрганяпти, буни қайсидир маънода яхши уддалаяпти. Габонлик футболчи умуман, камдан-кам ҳолларда ёмон ўйнайди ва бу унинг ижобий хислати. Баҳслар олдидаги ҳаяжон уни мутлақо қийнамайди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 17:21, 01.11.2015.
Ўқилди: 4888 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.