«Бавария» марказий ҳимоячиси Ким Мин Жэ «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолди.
«Қизил иблислар» жанубий кореялик футболчини ёзги трансфер ойнасида сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда: инглиз гранди вакиллари айни пайтда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида марказий ҳимоячининг ўйинларини бевосита кузатиб боришади. Бу ҳақда Transfer News Live портали TZ нашрига таянган ҳолда хабар бермоқда.
29 ёшли футболчига даъвогарлар қаторида «Ювентус» клуби ҳам тилга олинмоқда. Transfermarkt портали экспертлари Ким Мин Жэнинг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Кимнинг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.













