"Динамо" ПФК 2026-йилги мавсумнинг иккинчи ярми олдидан таркибни кучайтириш ва селекция жараёнини бошлаб юборди.
Клуб ўтган ярим йиллик якунларидан келиб чиқиб, таркибни янгилаш жараёнини давом эттирмоқда. 2025 йилги мавсумда "Динамо" шарафини ҳимоя қилиб, қисқа вақт ичида самарқандлик футбол мухлисларининг меҳрини қозонишга улгурган ярим ҳимоячи Марко Станоевич жамоа сафига қайтди.
Сербиялик 37 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи ўз ватанидаги ярим йиллик фаолиятидан сўнг, яна "Динамо" билан шартнома имзолади. Келишувга кўра, у 2026-йил якунига қадар Самарқанд клуби шарафини ҳимоя қилади.
Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Марко Станоевич ўзининг ажойиб ўйинлари ҳамда катта майдондаги тажрибаси билан "Динамо"нинг чемпионат иккинчи даврасидаги ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирган.













