Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Моуриньо кимларни ранжитган?

Баҳо:
+ | -

“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо қаттиққўл ва ҳеч кимни аяб ўтирмайдиган мутахассис ҳисобланади. Бу борада у футболга алоқадор таниқли шахсларни ҳам ранжитишга улгурган. Қуйида улар “ўзгача”дан қайси гаплари учун ранжиганини маълум қиламиз.



Месси – Каталонча симуляция қандай бўлади?

Франк Райкард – Менинг мураббийлик фаолиятимни уники билан таққослаб бўлмайди. Райкарднинг фаолиятида совринлар йўқ, менда эса тўлиб тошган.

Ева Карнейро – Захира ўриндиғида сен котиба, менежер ёки врач бўлишингдан қатъи назар футболни тушунишинг шарт.

Арсен Венгер – Омадсиз мутахассис. Мен “Челси”да 8 йилда ҳеч нарсага эриша олмасам жамоадан кетиб қайтиб келмаган бўлардим.

Венгер – Баъзилар уйда телескоп ўрнатиб олиб бошқаларнинг оиласини кузатишади. Венгер ҳам шундайлардан бири ҳисобланади.

Марио Балотелли – Менимча, унинг рейтинги нолга тенг. Унинг ўйини менга умуман ёқмайди.

Луис Суарес – У пенальти ишлаб олиш учун у ўзини бассейнга сакраётгандек тутади.

Криштиану Роналду – Йигитча етуклигини ва ҳурматини умуман кўрсатмайди. Эҳтимол, бу оғир кечган болаликдан ёки ёмон тарбиянинг натижаси бўлиши мумкин.

Рикарду Карвалю – Унда баъзи нарсаларни тушунишда муаммолар мавжуд. Балки, психотерапевтга мурожаат қилса бўларди.

Клаудио Раньери – У Англияда 5 йил яшаб ҳам “хайрли тонг” ёки “хайрли кун” дейишни ўрганолмади.

Рафаэль Бенитес – У “Интер”да 6 ойда Европанинг энг яхши жамоасини барбод қилди.

Бенитес – Мен Европа лигасида ғолиб чиқишни истамайман. Бу мен учун жуда ҳайратланарли.

Бенитеснинг рафиқаси – У эрининг диетаси ҳақида қайғурса, мен тўғримда гапиришга вақти бўлмайди.

Йохан Кройфф – У менга қандай қилиб Чемпионлар лигаси финалида 0:4 ҳисобида ютқазишни ўргатишини истамайман.

Хосеп Гвардиола – Мен унинг Чемпионлар лигасида ҳаққоний ғалаба қозонишини истардим.

Манба: koptok.uz
Киритилди: 08:29, 02.11.2015.
Ўқилди: 6278 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик