«Милан» бош мураббийи Синиша Михайлович «Лацио»га қарши бўлиб ўтган ўйиндан (3:1) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз зич ҳаракат қилдик ва бўш зоналарни тезда ёпдик. Ўйин қийин бўлишини билардик, аммо жамоа жанговар руҳият намойиш қилди. Ҳақли ғалабани қўлга киритдик. Тан олишим керак, ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим.
Бугунги ўйин биз учун бурилиш нуқтаси бўладими ёки йўқми билмадим, аммо анча олдинги назар ташламасдан, ўйиндан ўйингача яшашимиз керак. Бу бизнинг кетма-кет учинчи ғалабамиз бўлди ва жадвалда кўтарилишга эришдик.
4-3-3 тактик схемасига ўтганимиздан бери камроқ хавотир билан ўйнаяпмиз, ҳимояда камроқ босимга эга бўляпмиз», – дейди Михайлович.