Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Роналду "Реал" таркибида 58та жамоага қарши ўйинлар ўтказиб, улардан 54тасига гол ура олган

Баҳо:
+ | -

"Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Лас-Палмас" жамоасига қарши кечган (3:1) ўйиндаги голлардан бирига муаллифлик қилди. Шу тариқа, у "Реал" таркибида 54-жамоага қарши ўйинда гол урди.

Роналду мадридликлар сафида 2009 йилдан бери ўтказган мавсумларида турли мусобақалар доирасида жами 58 жамога қарши ўйинларда майдонга тушган ва улардан фақат 4тасига гол ура олмаган.

У ЕЧЛ доирасида "ПСЖ" ва "Динамо З" жамоалари дарвозасини ишғол эта олмаган. Шунингдек, Роналду клублар ўртасидаги чемпионатда "Крус Асуль" ва "Сан-Лоренсо" жамоаларига қарши ўйинларни голсиз якунлаган.

Маълумот учун, Роналдудан энг кўп гол ўтказган жамоа "Севилья" ҳисобланади - 21та гол. Бу борада кейинги ўринларда "Хетафе" (18 гол), "Атлетико" ва "Барселона" (15тадан гол) жамоалари туришади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 14:52, 02.11.2015.
Ўқилди: 3983 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик