"Челси" клуби футболчилари ва бош мураббий Жозе Моуринью ўртасида келишмовчилик келиб чиқди. Бунга жамоа шифокори Ева Карнейро ва физиотерапевт Жон Ферннинг истеъфога чиқарилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Англиянинг thesecretfootballer.com нашри хабарига кўра, "Челси" футболчилари Моуриньюнинг ўзини тутиши, хусусан, Карнейро ва Фернни танқид қилиб, уни ҳайдаб юборганидан норози. Футболчиларнинг фикрича, шифокорлар ўз ишларини жуда яхши бажаришган. Бундан ташқари, футболчилар ўз қарашларини мураббийнинг юзига очиқ айтишган ва ундан Карнейро ва Фернни қайтаришни сўрашган. Бу "кичик кампания"га Сеск Фабрегас бошчилик қилаётгани айтилмоқда.