Бразилия футбол конфедерациясининг собиқ президенти Хосе Мария Марин АҚШга экстрадиция қилинди. Бу бўйича қарор 28 октябрь куни Швейцария Адлия ва полиция вазирлиги томонидан қабул қилинган.
ФИФАдаги можаролар шу йилнинг май ойидан бери давом этиб келмоқда. 26 май куни ташкилотнинг вице-президенти, ижро қўмитаси аъзоси Жеффри Уэбб, вице-президент Эухенио Фигередо, ижро қўмитаси Эдуардо Ли, ривожланиш масалалари директори Хулио Роча, КОНКАКАФ президенти атташеси Костас Таккас, Венесуэла футбол федерацияси раҳбари Рафаэль Эскевель ва Бразилия ФКнинг собиқ президентига Хосе Мария Марин порахўрлик жинояти бўйича гумонланиб, қўлга олинганди.
Тергов маълумотларига кўра, ФИФА тизимида кейинги 20 йилда порахўрлик муаммоси кенг миқёсда авж олган. Футбол амалдорлари порахўрликдан ташқари, фирибгарлик ва пул ювиш жиноятларида айбланмоқда.