Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Клопп учун янги давра

Баҳо:
+ | -

Ўзигагина хос табиати билан ажралиб турувчи Юрген Клопп «Ливерпуль» бош мураббийи лавозимини эгаллаш баробарида дунё футболида энг кўп маош оладиган ҳамкасблари даврасига қўшилди. Тўғрироғи, бу борадаги рейтингнинг юқори қисмида ўзгариш юз бериб, немис мутахассиси 5-қаторга жойлашди. У гонорар миқдори бўйича Англиянинг ўзида 4-ўринда. Хуллас, футбол оламининг энг сердаромад 5 нафар мураббийидан 4 нафари айнан АПЛда ишлайди...

1. Жозе МОУРИНЬО («Челси»)

Шартномаси муддати: 2019 йилгача

Йиллик маоши: 18 миллион евро

Ҳа, «Беназир» маошининг миқдори бўйича ҳам ҳамкасблари орасида пешқадам. Португалиялик мутахассис «Челси»га қайтишидан сўнг «кўк»лар билан Англия чемпиони бўлиш баробарида Лига кубогини ютиш ва ЧЛ ярим финалига чиқишга улгурди. Шуларни ҳисобга олсак, унга белгиланган маош масаласида ортиқча саволга ҳожат қолмайди. Бироқ жорий мавсум натижаларига қарасак-чи...? Ахир Моунинг ишлари сира юришмаяпти: «Челси»нинг турнир жадвалида ўзига муносиб бўлмаган жойда бораётгани, аёл шифокор Ева Карнейро билан жанжал... Хуллас, «Беназир»нинг истеъфоси ҳақидаги гап-сўзлар бежиз тарқалмади.

2. Хосеп ГВАРДИОЛА («Бавария»)

Шартномаси муддати: 2016 йил ёзигача

Йиллик маоши: 15,2 миллино евро

Пеп 2013 йили севимли клуби - «Барселона» билан хайрлашганидан сўнг ҳозирча ҳамма кутганчалик энг юқори чўққига чиққани йўқ. Тўғри, «Бавария» унинг қўл остида кетма-кет 2 марта айтарли муаммосиз бундеслига ғолибига айланди, 3-мавсумни ҳам қойилмақом даражада бошлади. Аммо ЧЛда муваффақиятдан дарак бўлмаяпти. Ахир немислар испаниялик мутахассис раҳбарлигида ҳаттоки, финалга ҳам чиқолмадилар. Айтганча, гап-сўзларга қараганда, Хосеп 2016 йилнинг ёзида, яъни «Бавария» билан шартномаси муддати ниҳоясига етгач, «Манчестер Сити» бошқарув рулини ўз қўлига олиши мумкин.

3. Арсен ВЕНГЕР («Арсенал»)

Шартномаси муддати: 2017 йилнинг ёзигача

Йиллик маоши: 11,3 миллион евро

Венгер «Арсенал»ни нақ 19 йилдан буён бошқаряпти ва кўринишидан бу ҳамкорлик абадий давом этади. «Канонирлар»нинг олтин даврлари ортда қолгандек, аммо Арсен ҳар қандай ҳолатда ҳам, умумий савияни бир маромда сақлаб қолишга уринмоқда. Дейлик, лондонликлар ўтган мавсум АПЛда 3-ўринни банд этишди ва Англия кубоги соҳибига айланишди. Айни пайт эса, жамоанинг ишлари бир маромда  кетяпти.

4. Луи ван ГАЛЬ («Манчестер Юнайтед»)

Шартномаси муддати: 2017 йил ёзигача

Йиллик маоши: 10 миллион евро

Голландиялик мутахассис 2014 йили «Манчестер Юнайтед»ни «жонлантириш» мақсадида ишга жалб этилди. Зеро, «қизил иблислар» афсона мисоли Алекс Фергюсоннинг кетишидан кейин чемпионлик нималигини унутишга ҳам улгуришди. Раҳбарият ван Галь талабига мувофиқ, юлдузларни бирин-кетин харид қилди ва клуб бу йил ниҳоят, чемпионлик учун чинакамига кураш олиб боради, чоғи.

5. Юрген КЛОПП («Ливерпуль»)

Шартномаси муддати: 2018 йилнинг ёзигача

Йиллик маоши: 9,5 миллион евро

Юрген амаки «Боруссия» (Дортмунд)ни топширганидан кейин анча вақт дам олди ва ниҳоят, яна ўзига муносиб жамоа, яъни иш топди, шекилли. Немис мутахассисининг мухлислари хурсандлар, «Ливерпуль» эса, тўпоридек кўринадиган мураббийнинг барча шартларини сўзсиз қабул қилди. «Мен беназир эмас, аксинча, оддийман», - деди Юрген Клопп ўз тақдимотида. Биз эса унинг қандайлигини мавсум охирида аниқлаб оламиз. Ҳозирча «Ливерпуль» ўртача таассурот уйғотмоқда. Кузатайликчи, Клопп клубни нечоғли ўзгартираркин?

6. Андре ВИЛЛАШ-БОАШ («Зенит»)

Шартномаси муддати: 2016 йилгача

Йиллик маоши: 8,5 миллион евро

Португалиялик мутахассис ишни пайсалга солгани йўқ ва Россия премьер-лигасидаги илк тўлиқсиз мавсумидаёқ «Зенит»ни чемпионлик сари етаклади. Бироқ еврокубокларда кутилган натижа тақдим этилмади. Яъни «Зенит» ЧЛ «плей-офф» раундига чиқолмади, ЕЛда эса курашни 1|4 финалда тўхтатди. Виллаш-Боаш яқинда питерликлар билан шартномаси муддатини узайтирмаслигини айтди. Кўринишидан, у Россия футболидан чарчади, чоғи. Айтганча, мураббийнинг бу фикрига ҳеч ким қарши чиқмади. Демак, «Зенит» энди янги мавсум учун бошқа бош мураббий қидиради.

7. Свен-Ёран ЭРИКССОН («Шанхай Теллэйс»)

Шартномаси муддати: 2016 йилгача

Йиллик маоши: 8 миллион евро

Фахрий Эрикссон нафақа ёшида Хитойга йўл олди, албатта, бекорга эмас. У клубда унчалик яхши натижалар кўрсатмаётган бўлсада, бинойидек гонорар оляпти. Энг қизиғи, шведга белгиланган маош миқдори «Шанхай Теллэйс»нинг бутун таркиби, яъни барча футболчилари трансфер нархига тенг, ҳисоб. Ҳа, хизмат кўрсатган киши учун ажойиб нафақа...

Ҳасанхон Масаидов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:52, 04.11.2015.
Ўқилди: 3832 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.