Кириш Регистрация

ЖЧ-2018 саралаш. Фаластин-Саудия Арабистони учрашуви нейтрал майдонда ўтказиладиган бўлди

Баҳо:
+ | -

ФИФА фавқулотда вазиятлар қўмитаси кеча ЖЧ-218 ва ОК-2019 қўшма саралаш босқичи доирасида Фаластин ва Саудия Арабистони жамоалари ўртасидаги ўйин юзасидан йиғилиш ўтказди. Мажлисга шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа (Баҳрайн) раислик қилди. Шунингдек, унда Хуан Анхель Напут (Парагвай) ва Мишель Д'Хуге (Бельгия) иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Фаластинда ўтиши режалаштирилган ўйиннинг хавфсизлик масаласи муҳокама қилинди. Фаластин ҳукумати ўйинни ўтказиш билан боғлиқ масалаларда энди кафолат бера олмаслигини тасдиқлади. Шу боис ФИФА фавқулотда вазиятлар қўмитаси учрашувни нейтрал майдонда ўтказиш бўйича қарор қабул қилди.

Фаластин-Саудия Арабистони учрашуви аввал режалаштирилганидек 5 ноябрь куни эмас, 9 ноябрь куни нейтрал майдонда ўтказилади. Шунингдек, фаластинликларнинг 12 ноябрга режалаштирилган Малайзияга қарши учрашуви ҳам бетараф мамлакатга кўчирилди.

Фаластин томони мазкур иккита ўйин учун Осиёнинг қайси мамлакати ва стадионини танлашини ФИФАга хабар бериши керак.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони терма жамоаси 5 ноябрда Рамалалоҳ шаҳрига белгиланган ўйинга боришдан бош тортгани ҳақида ФИФАга мактуб йўллаганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:11, 04.11.2015.
Ўқилди: 4692 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик