Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив

“Насаф-99” жамоаси вилоят чемпиони бўлди!

Баҳо:
+ | -

Кеча вилоят иккинчи лигаси “А” гуруҳида қолдирилган бир учрашув бўлиб ўтди.

Қарши шаҳридаги “Насаф” ФМ сунъий қопламали майдонида Ўткир Ҳолиқов ва Сардор Рахимқуловлар бошқарувидаги ”Олимпия” жамоаси майдон эгалари “Насаф-99” жамоасини меҳмон сифатида қабул қилди.

Мазкур учрашув ҳақиқий курашларга бой тарзда кечди. Биринчи бўлимда тўлиқ ташаббусни қўлга олган “Олимпия” жамоаси, кетма-кет самарали ҳужумлардан кейин 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди.

Тан олиш керак, Нурали Султонов жамоаси иккинчи бўлимда умуман бошқача сенарийни ижро этишди.

Заҳирадан майдонга тушган янги кучлар рақибларини шошириб қўйишди. Беллашув кескин курашларга бой бўлди. Кишининг ғашига тегадиган, яъни сал нарсага йиқилиб тушадиган ўйинчиларга учрашув бош ҳаками Найим Қосимов деярли эътибор қаратмай, ”эркакча футбол” тарафдори эканлигини кўрсатиб қўйди.”Насаф-99” жамоасининг қанотлардан ташкил этилган ҳужумлари натижасини берди.

Иккиничи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Султонов шогирдлари ўз мақсадларига эришди. Улар рақиблари дарвозасига икки тўп киритиб, ҳисобни тенглаштиришга эришишди.

Бугун “А” гуруҳида қолдирилган сўнгги учрашув Муборакнинг икки “Машъал-3” ва “Машъал-А” жамоалри ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу жамоалар иккинчи лигадаги мавсумни якунлаб беради.

Турнирда 46 очко жамғарган ёш “Насаф”чилар мавсумдаги иккинчи ютуқни қулга киритиб, вилоят чемпиони бўлишди.

Иккинчи даврада турнирда иштирок этиши сўроқ остида қолган “Олимпия” жамоаси иккинчи даврада бирор марта мағлубиятга учрамаган ҳолда ўз иродаларини кўрсатиб, 39 очко билан фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.

Бахтиёр Саттаров ва Икрем Репатов мураббийлигидаги “Машъал”ФМ тарбияланувчиларидан иборат ”Машъал-3” жамоаси эса учинчи ўринга сазовор бўлишди.

2015 йил иккинчи лига вилоят биринчилиги “А” гуруҳи

жадвали

                                                                                                       (18-турдан кейинги ҳолат)

 

Т/р

 

ЖАМОАЛАР

 

 

Ў

 

Ю

 

Д

 

М

 

Т/н

 

О

 

1

 

“Насаф – 99” (Қарши) 18 15 1 2 48-17 46
2

 

“Олимпия”   (Қарши) 18 12 3 3 33- 19 39
3

 

“Машъал -3” (Муборак) 17

 

11 1 5 46-31 34
4

 

“Нуристон” (Нишон) 18 10 1 7 35-26 31
5

 

“Шуртан -ФМ” (Ғузор) 18 8 2 8 41-34 26
6

 

“Насаф ФМ” (Қарши) 18 8 2 8 33-26 26
7

 

“Машъал А” (Муборак) 17 7 4 6 31-28 25
8

 

“Аланга” (Косон) 18 4 4 10 20-38 16
9

 

“Шуртан 99” (Ғузор) 18 4 1 13 23-55 13
10

 

“Хисор”   (Шахрисабз) 18 2 1 15 15-48 7

 

Фахриддин Чориев

Манба: voha.uz
Киритилди: 10:26, 06.11.2015.
Ўқилди: 3302 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.