Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Чемпион қай тартибда аниқланади?

Баҳо:
+ | -

Футбол - шубҳасиз, миллионлар ўйини. Спортнинг бу турига қизиқиш ўта юқорилигидан, маълум бир ўйин атрофидаги баҳс-мунозаралар нафақат ўйин арафаси, балки ўша баҳс ўтказилганидан кейин ҳам тўхтамайди. Қайсидир жамоа мухлиси ўз фикрини маъқулласа, табиийки, нариги клуб ишқибози бунинг тескарисини уқтиришга уринади. Футбол - айнан шундай тортишувлар теграсида биринчи рақамли спорт тури мақомини сақлаб қолаверади. Баъзан шундай ҳолатлар ҳам кузатиладики, етарли билим ёки манбага эга бўлмаган мухлис қайсидир муаммоли вазият юзасидан туғилган саволга жавоб топа олмай, анчагача ўйланиб юради. Биз худди шу масалани инобатга олиб, газетамизда «Савол-жавоб» рукнини жорий этишга қарор қилдик. Мухлислар эндиликда ушбу саҳифа орқали долзарб жумбоқларга ечим топишлари мумкин.

Савол: - Агар 2015 йилги миллий чемпионат якунида «Пахтакор» ва «Локомотив» клублари тўплаган очколар сони тенг келиб қолса, олтин медаллар кимга насиб қилади?

Жавоб: - Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан 2015 йили Тошкент шаҳрида чоп этилган Регламентнинг «Мусобақаларда ғолибларни аниқлаш» деб номланувчи 12-боби, 12.1 бандида шундай дейилади:

Мусобақаларда жамоалар эгаллаган ўринлар улар тўплаган очколарга қараб белгиланади. Ўйиндаги ғалаба учун 3 очко, дуранг учун 1 очко ва мағлубият учун 0 очко берилади.

Икки ёки ундан кўп жамоаларнинг очколари тенг келиб қолса, ўринлар қуйидаги тарзда аниқланади:

- ўзаро ўйинлар нисбатига кўра (ўзаро ўйинлардаги очколар ҳисоби, киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи, киритилган тўплар сони, ўтказиб юборилган тўплар сони, сафардаги голлар миқдори), шунингдек, ўйинларнинг бирида қайсидир жамоа ҳисобига техник мағлубият ёзилган бўлса, ўша жамоа қуйи ўринга тушади;

- барча учрашувлардаги тўплар нисбатига кўра;

- барча учрашувлардаги нисбатан кўпроқ ғалабалар ҳисобига кўра;

- барча учрашувларда киритилган тўплар сонига кўра;

- барча сафар ўйинларида киритилган тўплар сонига кўра.

Агар шу ҳолатларнинг барида кўрсаткичлар бир хил бўлиб чиқса, унда ўринлар қуръа ташлаш орқали аниқланади.

* * *

Савол: - Сўнгги пайтларда Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашадиган клубларимиз сони ҳақида турлича гап-сўзлар юрибди. Кимдир 2016 йилги ОЧЛда 3та жамоамиз қатнашади, деса, бош-қалар ОФКнинг ўзбек клубларига 2та ўрин ажратишини айтишмоқда...

Жавоб: - ОФК коэффициентлар жадвалига кўра, 2016 йилда Ўзбекистон клублари ОЧЛ баҳсларини 3}1 кўринишида бошлашади. Яъни, жорий мавсумда чемпионатнинг олтин ҳамда кумуш медалларини қўлга киритган жамоалар, шунингдек, Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби ОЧЛни тўғридан-тўғри гуруҳ баҳсларидан бошлашади. Демак, куни кеча кубок финалида ғолиб чиққан Қаршининг «Насаф» клуби қитъанинг нуфузли турнирига йўлланмани нақд қилди. Қолган икки йўлланмага «Пахтакор» ҳамда «Локомотив» клубларининг эга чиқиш эҳтимоли юқори. Тўртинчи жамоа («Бунёдкор» ёки «Нефтчи» деб тахмин қилайлик) эса ОЧЛнинг «плей-офф» ўйинида иштирок этади. Аммо бу фақат 2016 йил учун, холос. Коэффициентлар жадвалида мавқеимиз тушиб кетгани боис, 2017 йилда бизга ажратилган квота 2}1 кўринишини олиши кутилмоқда.

* * *

Савол: - Қайсидир жамоа белгиланган ўйинга ўз вақтида етиб бормаса, бу клубга нисбатан жазо қай тартибда тайинланади?

Жавоб: - Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан 2015 йили Тошкент шаҳрида чоп этилган Регламентнинг «Иштирокчилар ва мусобақаларни ўтказиш тартиби» деб номланувчи 4-боби, 4.26 бандига кўра, огоҳлантиришсиз ёки сабабсиз тарзда ўйинга етиб келмаган жамоага техник мағлубият (-:}), рақиб жамоага эса техник ғалаба (}:-) ёзилади. Борди-ю, жазоланган жамоа бу каби ҳаракатни яна бир бор такрорласа, ЎФФ ва ПФЛ ижроқўми томонидан мусобақадан четлатилиши мумкин. Мабодо, шундай ҳолат ўринбосарлар жамоаси билан иккинчи марта рўй берса, ПФЛ ижроқўми ЎФФ рухсати билан жамоанинг асосий таркибини ҳам мусобақадан четлатиш ҳуқуқига эга.

«ЎФФ тартиб-интизом кодекси»да жазо чораларини қўллаш тартиби ҳам белгиланган. Хусусан, мазкур ҳужжатнинг 5.3. бандига биноан, ўйинда ҳозир бўлмаслик ҳолатлари қуйидагича жазоланади:

*  техник мағлубият;

*  моддий жарима (олий лига клублари - 10 000 000 сўм, биринчи лига - 5 000 000 сўм, ўринбосарлар таркиби - 5 000 000 сўм, тайёрлов гуруҳлари - 500 000 сўм);

*  клуб (ташкилот)га етказилган зарарни қоплаш - тақдим этилган тегишли ҳужжатларга асосан, ҳакамлар ва назоратчининг йўл ҳақи, вақтинча яшаши, ўйин чипталарини тайёрлаш, меҳмонхонадан ажратилган жой учун сарфланган харажатлар майдон «эгалари» ҳисобига қопланади. Агар учрашувга мезбон жамоа етиб келмаса, у ҳолда рақиб жамоанинг учрашув ўтказиладиган жойга келиб-кетиши, меҳмонхона ва овқатланиши учун сарфлаган харажатларини қоплаши зарур.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:47, 07.11.2015.
Ўқилди: 2887 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.