Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Олий лиганинг омадсиз трансферлари

Баҳо:
+ | -

Бу йилги миллий чемпионатимиз ўйинлари ҳам аста-секин поёнига етиб бормоқда. Айтиш жоиз, жорий мавсумдаги баҳслар аввалгиларига нисбатан анча қизиқарли ва муросасиз тарзда кечяпти. Бунга иштирокчилар сонининг ортгани ҳам сабаб бўлди. Жамоалар давралар оралиғида таркибни кучайтиришга астойдил ҳаракат қилишди. Аммо бу ўзгаришларнинг аксарияти ўзини оқламади. Қуйида шу хусусда сўз юритамиз.

Алишер ШОҒУЛОМОВ

(«Олмалиқ»)

Ушбу ҳужумчи мавсумни «Локомотив» клубида бошлаганди. Лекин жамоада юзага келган рақобат туфайли Шоғуломов «темирйўлчилар» сафини тарк этди. Оқибатда, мавсумнинг биринчи қисмида жамоасиз қолди. Спорт формасини «Оқ-тепа» жамоасида сақлаб қолишга уринди. Оралиқ танаффус вақтида унга «Олмалиқ» таклиф билан чиқди. Афсуски, унинг бу клубга ўтиши ҳам омадли чиқмади. Игорь Шквирин айрим ўйинларда унга имконият берганига қарамай, Алишер ишончни оқлай олмади. Кейинчалик Игорь Анатольевич ушбу ҳужумчини захирада қолдирди. Олимпия терма жамоасига номзод ўйинчи учун бу ҳолат албатта, маъқул келмасди. Шоғуломовнинг мавсум якунига етганидан сўнг «Олмалиқ»ни тарк этиши кутилмоқда. Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай бўларкин.

 

Анвар РАЖАБОВ

(«Бунёдкор»)

Бу ҳужумчи маълум танаффусдан сўнг «Бунёдкор» сафига қайтди. Бунга қадар «Суғдиёна»да ўйнаган Ражабов Жиззахда ҳам иши юришмади. Оқибатда, раҳбарият ҳужумчи билан мавсумнинг биринчи қисми якунига етмасидан, хайрлашишга қарор қилди. Жамоасиз қолган Ражабовга дарҳол «Бунёдкор» таклиф билан чиқди. Бу клубда Элдор Шомуродов, Воҳид Шодиев, Забиҳилло Ўринбоев сингари ҳужумчилар тўп суришади. Ражабовнинг келиши эса рақобатнинг бироз ўсишига сабаб бўлди. Лекин Анварнинг асосий таркибга кириши қийин кечди. Унга бир нечта ўйинларда имконият тақдим қилинди. Назорат учрашувларида рақиблари дарвозасини бир неча маротаба ишғол қилган ҳужумчи расмий баҳсларда умуман тўп кирита олмади. Бу эса омадсиз тарзда амалга оширилган харидлардан бири бўлганлигини англатиб турибди.

 

Достон АБДУРАҲМОНОВ («Қизилқум»)

Абдураҳмонов «Олмалиқ»дан кетганидан бери ишлари юришмаяпти. Буни Достоннинг ўзи ҳам яхши тушуниб турибди. «Бунёдкор» билан шартнома тузди. Кейин уни бекор қилиб, «Машъал»га келди. Муборакликлар сафида ҳам ўйин амалиётига эга бўлмаганидан сўнг давралар оралиғида «Қизилқум»дан жой олди. Шуни айтиш керак, иқтидорли ярим ҳимоячининг Навоий клубидаги ишлари ҳамон яхши эмас. Асосан вақтини захира ўриндиғида ўтказмоқда. Баъзида ёшлар лигасида ўйнашига тўғри келмоқда. Хабарларга қараганда, Достон Абдураҳмонов ҳам мавсум якунланганидан сўнг фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришни режалаштирмоқда. «Қизилқум»нинг давралар оралиғидаги омадсиз трансфери айнан Абдураҳмонов билан боғлиқ, дейиш мумкин.

 

Мўйдин МАМАЗУЛУНОВ

(«Локомотив»)

«Машъал», «Навбаҳор» клубларида тўп сурган ҳужумчининг давралар оралиғида «Локомотив»га ўтиши кўпчиликни ажаблантирганди. Вадим Карленович ўйлаб ўтирмасдан Мамазулуновни жамоага таклиф қилганди.  Мўйдин Фарғонада «Нефтчи» билан беллашувда ғалаба тўпини киритиб, «Локо»га бежиз келмаганлигини исботлагандек эди. Кейинчалик эса ҳужумчи захирага «михланди». Вадим Карленович «Локо»ни тарк этганидан кейин, Андрей Микляев ҳамда Мирко Йеличич ушбу ҳужумчини майдонга туширишмаяпти. Ҳар ҳолда, Марат Бикмаев ўзига билдирилган ишончни оқлаётгани боис, Мамазулунов ёшлар лигасида ўйнашга мажбур бўляпти. Унинг ҳам давралар оралиғида жамоани тарк этиш эҳтимоли юқори.

 

Адриан КАШКАВАЛ («Нефтчи»)

Фарғоналиклар биринчи даврани кўнгилдагидек ўтказишди. Кўпчилик клубнинг иккинчи даврани ҳам шу тарзда давом эттиришини кутишганди. Клуб оралиқ танаффус вақтида «Олмалиқ»дан легионер футболчи Адриан Кашкавални олиб келди. Аммо ушбу футболчи мураббийлар кутганчалик ўйин намойиш эта билмади. Буни жамоадагиларнинг ўзлари ҳам яхши тушуниб туришибди. Кашкавал ҳам мавсум поёнига етиши биланоқ, «Нефтчи»ни тарк этиш арафасида.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:11, 07.11.2015.
Ўқилди: 4694 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.