Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Кубок келтирган каромат

Баҳо:
+ | -

Мана, кузнинг иккинчи ойи ҳам ниҳоясига етди. Октябрь ўзбек футболига бир қатор эсда қоларли воқеаларни туҳфа этди.

Жумладан, Қаршининг «Насаф» клуби ўз тарихида илк бора Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Қаршиликлар бу натижага бешинчи уринишда эришдилар. Албатта, мазкур ғалабада жамоа устози Рўзиқул Бердиевнинг хизматлари беқиёс. Шунингдек, Жасур Абдураимов бошчилигидаги ёшларимиз Осиё чемпионатининг финал босқичига йўл олдилар. Бундан ташқари ,Ўзбекистон миллий термаси Баҳрайнда рақибни йирик ҳисобда мағлуб этиб, саралаш гуруҳидаги ўз ҳолатини анча яхшилаб олди. Гарчи бош жамоамиз октябрь ойида битта ўйин ўтказган бўлсада, эсда қоларли натижани қайд этди. Зеро, термамиз расмий ўйинларда Баҳрайн устидан бирор марта ҳам ғалаба қозона олмаганди. Бу иш жамоага янги «қон» олиб кирган Самвел Бабаян бошчилигида уддаланди.

Ой лауреатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, мураббийлар орасида биринчи ўринни «Насаф» устози Рўзиқул Бердиевга беришга қарор қилдик. Тўғри, Бабаян ва Абдураимов ҳам биринчи ўрин учун лойиқ ишни амалга оширишди. Бироқ Бердиевнинг натижаси салмоқлироқ кўринди. Албатта, сиз терма жамоаларимизнинг натижаларини муҳимроқ, деб ҳисоблашингиз мумкин. Қайсидир маънода ҳақсиз. Аммо Бердиев бошчилигидаги жамоа бош совринни қўлга киритди. Яъни, «Насаф» Ўзбекистон кубоги соҳиби, деган шарафли ном эгасига айланди. Шубҳасиз, бу ғалаба замирида бош мураббийнинг меҳнатлари ётибди. Ўзингизга маълум, қаршиликлар Демьяненко ва Кумиков каби таниқли мутахассислар қўл остида ҳам ўйнашди. Аммо улар мамлакат кубогида зафар қуча олмагандилар. Тўғри, Демьяненко қўл остида жамоа илк соврин - ОФК кубогини қўлга киритганди. Буни унутиб бўлмайди. Лекин Бердиев бошчилигидаги «Насаф»нинг ушбу натижаси мақтовга сазовордир.

Иккинчи ўринни эса Самвел Бабаянга беришга қарор қилдик. Унинг шогирдлари ўтган ойда атиги битта учрашув ўтказдилар. Бироқ ўзбек футболининг нохуш хотираларига сабабчи бўлган Баҳрайнни сафарда йирик ҳисобда мағлуб этиш... Бу албатта, Бабаяннинг кучли руҳшунос эканлигидан далолат. У футболчиларимизда ўзларига бўлган ишончни уйғота олди. Умид қиламизки, 12 ноябрь куни КХДРга қарши кечадиган баҳсда ҳам вакилларимиз шундай мазмунли ўйин намойиш қилишади.

Жасур Абдураимовнинг натижалари ҳам мақтовга сазовор.  Абдураимовлар сулоласининг яна бир вакили отасидек машҳур футболчи бўла олмади. Аммо унинг болалар билан ишлаш тажрибаси катта. 19 ёшгача бўлган футболчилардан иборат ажойиб жамоа туза олди. Ёшларимиз Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларида учта ўйин ўтказиб, рақиб дарвозасини 14 марта нишонга олишди. Ўз навбатида, дарвозаларидан бирорта ҳам тўп олиб чиқишмади.

Футболчилар орасида Сардор Рашидовга тенг келадигани топилмади. У ўтган ойда тўртта ўйин ўтказди. Шундан биттаси Баҳрайнга қарши баҳсга тўғри келди. Мазкур учрашувда Сардор рақиб дарвозасини бир марта ишғол қилди. «Ал-Жаиш» сафида эса Рашидов уч марта майдонга тушди. Аммо ҳар гал заҳирадан ўйинга қўшилди. Шунга қарамай, у 3та гол уришга муваффақ бўлди.

Иккинчи ўриндаги Игорь Сергеев эса 4та ўйинда 4та тўп киритди. У ҳам терма жамоа сафида бир бор ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Аммо Игорь нафақат терма жамоа, балки «Пахтакор» сафида ҳам барча учрашувларни тўлиқ ўтказган. Хуллас, Сардор битта гол уриш учун 43,2 дақиқа сарфлаган бўлса, Игорь ҳар 90 дақиқада биттадан тўп киритган.

«Насаф»нинг турманистонлик етакчиси Артур Геворкян учинчи ўрин билан кифояланди. Ўтган ойда тўртта учрашувда 2та гол урган ярим ҳимоячи Ўзбекистон кубоги финалида ажойиб ўйин намойиш қилди. Шунингдек, «Бунёдкор» дарвозасига урилган биринчи голга муаллифлик қилди.

Шунингдек, терма жамоамизнинг янги сардори Одил Аҳмедов ҳам кучли учликка киришга ҳақли эди. Унинг сардорлиги остида терма жамоамиз ажойиб ўйин намойиш қила олди. Қолаверса, «Краснодар»нинг Россия чемпионати ва Европа Лигасидаги натижаларида  Одилнинг салмоқли ҳиссаси бор. Ҳаттоки, ўтган ойда у Россия чемпионатининг тур рамзий термасига ҳам киритилди.

 

энг яхши мураббийлар

Февраль

1. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

2. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Март

1. Игорь Шквирин («Олмалиқ»)

2. Александр Хомяков («Машъал»)

3. Мухтор Қурбонов («Шўртан»)

Апрель

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

2. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

3. Вадим Абрамов («Локомотив»)

Май

1. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

2. Игорь Шквирин («Олмалиқ»)

3. Юрий Лукин («Қизилқум»)

Июнь

1. Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон ё.т.ж.)

2. Вадим Абрамов («Локомотив»)

3. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

Июль

1. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

2. Вадим Абрамов («Локомотив»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Август

1. Мухтор Қурбонов («Шўртан»)

2. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Сентябрь

1. Самвел Бабаян (м.т.ж.)

2. Андрей Фёдоров («Нефтчи»)

3. Темур Олимхўжаев (ў.т.ж)

Октябрь

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

2. Самвел Бабаян (м.т.ж.)

3. Жасур Абдураимов (ё.т.ж.)

 

энг яхши ФУТБОЛЧИлар

Февраль

1. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

2. Шокир Зуаги («Бунёдкор»)

3. Артур Геворкян («Насаф»)

Март

1. Сервер Жепаров («Ульсан Хюн­дай», Ж.Корея)

2. Артур Геворкян («Насаф»)

3. Владислав Иванов («Машъал»)

Апрель

1. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

2. Артур Геворкян («Насаф»)

3. Евгений Черемисин («Нефтчи»)

Май

1. Игорь Сергеев («Пахтакор»)

2. Азизбек Ҳайдаров («Ал-Шабаб», БАА)

3. Баҳриддин Ваҳобов («Қизилқум»)

Июнь

1. Станислав Андреев («Пахтакор»)

2. Акмал Холматов («Нефтчи»)

3. Достонбек Ҳамдамов («Бунёдкор»)

Июль

1. Достонбек Ҳамдамов («Бунёдкор»)

2. Санжар Шоаҳмедов («Локомотив»)

3. Кахи Махарадзе («Пахтакор»)

Август

1. Азамат Алланиёзов («Насаф»)

2. Игорь Таран («Шўртан»)

3. Сато Минори («Бунёдкор»)

Сентябрь

1. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

2. Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар)

3. Игорь Сергеев («Пахтакор»)

Октябрь

1. Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар)

2. Игорь Сергеев («Пахтакор»)

3. Артур Геворкян («Насаф»)

 

Умумий натижа

Мураббийлар

1. Самвел Бабаян - 20 очко

2. Сергей Лушан - 13 очко

3. Рўзиқул Бердиев - 13 очко

4. Игорь Шквирин  - 8 очко

5. Вадим Абрамов - 7 очко

6. Мухтор Қурбонов - 6 очко    

7. Равшан Ҳайдаров - 5 очко

8. Александр Хомяков - 3 очко

9. Андрей Фёдоров - 3 очко

10. Юрий Лукин - 1 очко

11. Темур Олимхўжаев - 1 очко

12. Жасур Абдураимов - 1 очко

 

 

Футболчилар

1. Одил Аҳмедов - 10 очко

2. Игорь Сергеев - 9 очко

3. Артур Геворкян - 8 очко

4. Сардор Рашидов - 6 очко

5. Достонбек Ҳамдамов - 6 очко

6. Жалолиддин Машарипов - 5 очко

7. Сервер Жепаров - 5 очко

8. Станислав Андреев - 5 очко

9. Азамат Алланиёзов - 5 очко     

10. Шакер Зуаги - 3 очко

11. Азизбек Ҳайдаров - 3 очко

12. Акмал Холматов - 3 очко

13. Санжар Шоаҳмедов - 3 очко

14. Игорь Таран - 3 очко 

15. Владислав Иванов - 1 очко

16. Евгений Черемисин - 1 очко

17. Баҳриддин Ваҳобов - 1 очко

18. Кахи Махарадзе - 1 очко

19. Сато Минори - 1 очко

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:32, 07.11.2015.
Ўқилди: 2817 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.