Кириш Регистрация

Нишонлик ёш футболчилар “Пахтакор” клуби тайёрлов гуруҳи устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, «Насаф» ФМ қошидаги Нишон филиалининг 2004-2005 йилларда туғилган тайёрлов гуруҳи ва “Шўртан” ФМ қошидаги Шаҳрисабз бўлими тайёрлов гуруҳлари Андижон вилоятида мамлакат биринчилигида иштирок этишмоқда.

Кеча Нишонлик ёш футболчилар саралаш босқичининг иккинчи баҳсини пойтахтнинг “Пахтакор” клуби тарбияланувчиларига қарши ўтказишди.

Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган баҳсда воҳалик ёш футболчилар азалий рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва йирик 4:0 ҳисобида таслим этишди.

Бугун улар учинчи учрашувда Бухоролик тенгдошларига қарши майдонга тушишади.

Эртага ёш футболчиларимиз “А” гуруҳдаги навбатдаги сўнгги баҳсини мусобақа мезбони “Андижон” жамоаси билан соат 11:00 да болашади.

Кеча ”Б” гуруҳидаги иштирок этаётган Суҳроб Саттаров бошқарувидаги “Шўртан” жамоаси иккинчи учрашувда “Вобкент”(Бухоро) жамоасига 3:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Бугун шаҳрисабзлик ёш футболчилар дам олишади, эртага соат 11:00 да улар ўз гуруҳидаги сўнгги учрашувни Фарғоналик ёш чарм тўп усталари билан беллашишади.

Вакилларимизнинг мусобақадаги иштирокини ёритишда давом этамиз.

Фахриддин Чориев

Манба: voha.uz
Киритилди: 21:08, 07.11.2015.
Ўқилди: 3388 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик