Польшанинг «Легия» клуби ўзбекистонлик ҳужумчи билан қизиқмоқда. Аммо бу футболчининг кимлиги ҳозирча номаълум. Маълумот учун, СПОРТ телеканалида намойиш этилган «Soссer Сlub» кўрсатувида «Оқ-тепа» клуби раҳбари /анишер Шоғуломов «Легия» вакиллари Тошкентда бўлганлиги ҳақида айтиб ўтган эди.
«Пахтакор» ўйинига ташриф буюрган клуб скаутлари катта эҳтимол билан Игорь Сергеевни кузатган бўлишлари мумкин. Таъкидлаш лозим, Сергеев бу мавсумда олий лигада 21та гол урди.
«Легия» клуби 10 карра Польша чемпиони, 17 карра Польша кубоги соҳиби, 4 карра Польша суперкубоги соҳиби ва бир карра Польша лига кубоги соҳиби ҳисобланади. Жамоага айни пайтда россиялик Станислав Черчесов бош мураббийлик қилмоқда.