Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Луис Энрике: «Мессисиз ҳам ўйнай олишимизни исботладик»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике жамоасининг Лионель Мессисиз ўйини борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Матбуот бизнинг ўйинимиз Мессига боғлиқлиги ҳақида таъкидлаб келади. Албатта, у сафимизда бўлганида биз яхшироқ ўйнаймиз. Лекин усиз ҳам ўйнай олишимиз мумкинлигини исботладик.

Сафимизда ажойиб футболчилар йиғилган. Месси йўқлигида улар ўсишга эришишди. Ким сафдан чиқишидан қатъи назар, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнаяпмиз.

«Барселона» — Неймар ва Суаресдан кўра устунроқ. Биз ҳимоя ва ярим ҳимояда ҳам юқори савияда ўйнашимиз керак.

Мессининг тикланиш жараёни ажойиб ўтмоқда. Албатта, ҳар бир ўйинчи сафимизда бўлишини истардим, аммо муҳими — футболчиларнинг соғлиғи.  Жароҳатланган футболчи учун муваффақиятсиз даволанишдан кўра ёмонроғи йўқ», — дейди Луис Энрике.

Манба: sports.ru
Киритилди: 14:53, 08.11.2015.
Ўқилди: 3001 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.